Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти
22 июн 18:25
Новости
Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти
Бугунги куннинг энг кутилган учрашувларидан бири — Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Қўқон-1912” баҳси. Ушбу беллашув олдидан икки жамоа ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотлар ва статистик жиҳатларни ҳавола қиламиз.
Тожиев билан мағлубиятсиз серия
“Пахтакор” Комолиддин Тожиев қўл остида кетма-кет 5 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Жамоа ушбу мураббий бошчилигида ўтказган учрашувларда қуйидаги натижаларни қайд этди:
“Пахтакор” — “Бухоро” 6:0
“Қизилқум” — “Пахтакор” 0:3
“Пахтакор” — “Хоразм” 2:1
“Пахтакор” — “Насаф” 6:3 (Ўзбекистон Кубоги)
“Бунёдкор” — “Пахтакор” 1:1

Сергеевнинг голли серияси
Жамоа етакчиларидан бири Игорь Сергеев Суперлигада юқори даражадаги ўйин намойиш этмоқда. У кетма-кет 8 учрашувда гол уриб, жуда муҳим голли серияни қайд этмоқда. Тўпурарлар пойгасида эса 10 та гол билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

“Қўқон-1912” учун Тошкент — қийин синов
Қўқонликлар сўнгги икки ўн йилликда Тошкентда “Пахтакор” устидан ғалаба қозонолмаяпти. 21-асрда “шерлар” майдонидаги барча учрашувлар “Пахтакор” устунлигида ўтган.
“Қўқон-1912”нинг Тошкентдаги сўнгги ва ягона ғалабаси 1994 йилга тўғри келади (2:4). Шу пайтгача ўтказилган кейинги 14 учрашувнинг фақатгина биттаси дуранг билан якунланган — 2018 йилдаги 0:1 ҳисобли беллашув.

“Қўқон-1912” — мағлубиятлар серияси тугайдими?
Баҳром Ҳайдаров шогирдлари сўнгги 4 та ўйинда имкониятни бой берди:
“Қўқон-1912” — ОКМК 1:3
“Қўқон-1912” — “Насаф” 0:2
“Навбаҳор” — “Қўқон-1912” 3:0
“Қўқон-1912” — “Машъал” 0:4
Жамоа на ҳужумда, на ҳимояда ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Тўрт учрашувда жами 12 та гол ўтказилди, 1 та тўп киритилди.
Келаси турлардаги рақиблар
“Пахтакор” жамоасини кейинги турларда қуйидаги баҳслар кутмоқда:
27 июнь — “Насаф” — “Пахтакор”
6 июль — “Пахтакор” — “Навбаҳор”
“Қўқон-1912” эса биринчи даврани қуйидаги ўйинлар билан якунлайди:
27 июнь — “Қўқон-1912” — “Динамо”
4 июль — “Сўғдиёна” — “Қўқон-1912”
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии