RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  32 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди" Новости

Тимур Кападзе: ""Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Андижон II" – "Олимпик" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Андижон II" жамоасини ғалаба билан муборакбод этаман. Ўйинимиз чиқмади, гол урилган ҳолатда хатога йўл қўйдик. Имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик, бироқ жуда қийналдик. Умуман олганда, балки футболчиларимиз менсимасдан ҳаракат қилишди, шекилли. "Андижон II" ҳақли равишда ғалабага эришди. 

- Нима учун айрим асосий футболчиларни майдонга туширмадингиз?

- Ўйинлар ва тақвимимиз зич. Терма жамоа йиғинини ўтказдик, кейин сафарларимиз кўп ва толиқиб қоляпмиз. Шу боис 6 нафар футболчимизни Тошкентда қолдирдик. Биз ҳар бир футболчига имконият тақдим қиламиз, чунки улар ўсиши керак. Ўйинлар орқали тажриба орттиришади. Тўғри, хатолар учраб туради. Аммо хатолар устида ишлаймиз, бу нормал ҳолат.

- "Олимпик" ҳимоячилари кўп хато қилишди...

- Ҳа, тўғри. Буни устида ишлаймиз. Бу руҳий ва жисмоний ҳолатга хос. Ҳар бир ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

- Бугун бошқача "Олимпик"ни кўрдик. Кубок баҳсларига жиддий қаралмайдими?

- Йўқ, ҳаракат қилиб, тайёргарлик кўрдик. Мен ҳам кеча кечқурун келдим, Про лицензияга ўқиётганларнинг имтиҳони бўлганди. Нима бўлишидан қатъи назар, йигитлар бундан ҳам яхши ўйнай олишига ишонаман. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасига ойдинлик киритамиз. 

- "Андижон II" аъзоларидан кимни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?

- Жамоа узатмалар орқали ҳаракат қилди, қаердадир фоль ишлашга уринди, яхши имкониятларга эга бўлди. Олдингиз чизиқдаги ҳужумчи яхши ҳаракат қилди. Уларнинг услуби кўпроқ узатмалар орқали ташкил қилинди. Кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика