Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"
05 дек 2025 01:25
Новости
Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"
- Хаби Алонсо ўзгариш амалга ошгандан кейин Винисиус ва Мбаппе билан қучоқлашди. Мураббий ва Сизлар ўртангиздаги муносабат илиқлашдими?
- Бизда доимо илиқ муносабат бўлган. Биз "Реал"да ўйнаймиз, бу ерда ҳар бир эътиборсиз қолдирилган ишора ҳам мухлислар томонидан 10 марталаб бўрттирилади ва доимо катта босим остига олишади. Лекин мен ҳали жамоанинг мураббий билан муаммоси бўлганини кўрмадим. У келганидан кейин ишлар яхшиланди. Ҳар томонлама эмасдир, баъзида ишлар ўхшамай қолади, лекин бирор футболчи ўзини ноқулай ҳис қилганини кўрмадим.
Ҳозир ҳам муносабатларимиз яхши. Одамларнинг атрофда нималар деяётганини сезмаяпмиз, чунки бу доимо бўладиган ҳолат. Бироқ жамоанинг ичидаги атмосфера сизлар ўйлагандек эмас, ҳамма нарсани айтиб бўлмайди, - деди Куртуа.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии