RU

Последние новости

08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  6 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  6 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  29 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  16 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  19 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  81 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28

The International 2017. "Ёвуз Даҳолар" 10 млн. доллар учун курашни давом эттирмоқда Новости

The International 2017. "Ёвуз Даҳолар" 10 млн. доллар учун курашни давом эттирмоқда

Айни дамда АҚШнинг Сиэтл штатида Dota 2 ўйини бўйича энг йирик турнир - The International 2017 мусобақаси ўтказилмоқда.

Турнир финал босқичининг гуруҳ ўйинларида 18 та жамоа иштирок этди. Жамоалар 9 тадан икки гуруҳга бўлинди. Гуруҳда энг кўп ғалаба қозонган 4 жамоа ғолиблар тўрига, 5-8 ўринни эгаллаганлар мағлублар тўрига ўтказилди. Сўнгги 9-ўрин соҳиблари эса ўз ватанига қайтиб кетишди.



Ўринларга тақсимланган мукофот пуллари:

1-ўрин. 10 521 170 доллар (умумий мукофот жамғармасининг 44%)

2-ўрин. 3 825 880 доллар (16%)

3-ўрин. 2 510 734 доллар (10,5%)

4-ўрин. 1 673 823 доллар (7%)

5-6-ўринлар. 1 076 029 доллар (4,5%)

7-8-ўринлар. 597 794 доллар (2,5%)

9-12-ўринлар. 358 676 доллар (1,5%)

13-16-ўринлар. 119 559 доллар (0,5%)

17-18-ўринлар. 59 779 доллар (0,25%)

Мусобақа иштирокчилари:

OG, Virtus.pro, Evil Geniuses, Team Liquid, Invictus Gaming, Newbee, Team Secret, HellRaisers, Team Empire, iG Vitality, LGD.Forever Young, LGD Gaming, TNC Pro Team, Fnatic, Execration, Cloud9, Digital Chaos, Infamous.


Мукофот жамғармаси 24 011 751 доллар бўлган турнирда Ўзбекистонда туғилган киберспортчи Артур Бабаевнинг ("Arteezy") "Evil Geniuses" (Ёвуз Даҳолар) жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган "Evil Geniuses" ғолиблар тўрининг чорак финалида "Newbee"га мағлуб бўлди, аммо улар мағлублар тўрида асосий соврин учун курашни давом эттирмоқда.


"Evil Geniuses" ҳамда "Team Empire" ўртасидаги ўйин 9 август куни Тошкент вақти билан тонгги 7:00да бошланади.


Мусобақа ўйинлари бўлаётган арена


Очилиш маросими (TAS-IX эмас)


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика