RU

Последние новости

09:56"Интер"га "Челси" ҳужумчиси керак  0 09:27Саудия клублари Роберт Левандовскига даҳшат сумма таклиф қилишган  1 08:58"Бавария" нархни 60 миллион еврога оширди  0 08:29"Барселона" футболчисини 60 миллион еврога сотишга тайёр  0 08:00Луис Энрике: "Бу адолатли ёки йўқлигини билмайман"  3 07:31Here we go! "Ливерпуль" яна бир транферни ҳал қилди  2 07:00Суперлига. "Бухоро" "Хоразм" билан дуранг ўйнади, "Сурхон" эса ўз майдонида "Бунёдкор"ни ишончли ҳисобда енгди  1 02:15ПСЖ ўйинда ва пенальтилар сериясида камбэк амалга ошириб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди!  32 00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  13 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  3 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  4 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  2 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  5 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  23

"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйинда Азмунни майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор" Новости

"Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи: "Насаф"га қарши ўйинда Азмунни майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор"

ОЧЛ-2 доирасида “Насаф”га қарши ўйиндан кейин (1:2) ташкил этилган матбуот анжуманида "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббийи Паулу Соуза иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ғалаба билан "Насаф" бош мураббийи ва футболчиларини табриклайман. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Рақиб жамоанинг иккинчи бўлимдаги ўйинини эътироф этиш жоиз. Улар танаффусдан буткул бошқача кайфиятда чиқишди ва ўйин тизгинини ўзгартиришди. Шогирдларим баъзи вазиятларда позиция танлашда хатога йўл қўйишди. Қолаверса, иккинчи бўлимда йигитларда толиқиш аломатлари пайдо бўлди. Шу боис, ўзгаришлар амалга оширдик. Бироқ захирадан майдонга тушган ўйинчилар ўзини оқламади. Бундан ташқари, иккинчи голни ўтказиб юборишимиздан аввалроқ жуда қулай имкониятдан унумли фойдалана олмагандик. Футболда шундай нақл бор: "Сен урмасанг — сенга уришади". Бу гап амалда ўз тасдиғини топди. "Насаф" иккинчи бўлимдаги ўйини эвазига ҳақли ғалаба қозонди, мени рақибни табриклашдан бошқа чорам йўқ.

- Бугунги ўйинда Сардор Азмунни майдонга тушириш эҳтиёжи пайдо бўлмадими?
- Азмуннинг бизга ёрдами теккан бўларди. У истеъдодли ҳужумчи ва позицияларга очилиш ҳамда сўнгги қарорни қабул қилишда бошқалардан тажрибалироқ ҳисобланади. Аммо унинг майдонга туширмаганимга бир қанча сабаб бор. Азмунга бироз вақт керак. Ҳозирча таркибда унинг ўрнини босадиган футболчилар бор. Шу билан бирга, у жароҳатлар туфайли охирги икки йилда ўйин амалиётига эга бўлмади. Сардор эски формасини тиклаб олса, бизга катта ёрдами тегади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика