RU

Последние новости

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  112 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"

Ўзбекистон термаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Гуруҳдаги энг кучли иккита терма ўйнади. Асосий вазифа - ғалаба эди. Эронни ютиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи бўлгандик. Лекин муҳими биринчи ўринда қолдик. Худо хоҳласа, жаҳон чемпионатига чиққунимизча шу ўринни ушлаб қолмоқчимиз. 

- Биринчи дақиқаларда йиқилиб тушдингиз-ку, ўшанда инерция орқали йиқилдингизми ёки контакт бўлдими?

- Контакт ҳам бор эди. Лекин бу вазиятни кўришим керак.

- Ўйиндан кейин мухлислар билан тортишиб кетдингиз.

- Йўқ, бир мухлис футболчиларга қараб, кўп бақирди. Нега норози бўласизлар, оддий термага қарши ўйнамадик, аксинча бизни қўллаб-қувватланглар деб айтдим. Чунки йигитлар бугун 100 фоиз борини берди ва позицияни ушлаб қолиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. 

- Бобир Абдихолиқов майдонга тушганида балки термамиз ғалаба қозонган бўлармиди?

- Худони айтгани бўлади. Агарда пешонада ғалаба ёзилган бўлса, Бобирсиз ҳам ютган бўлардик. 

- БААга қарши ўйиндан нима кутяпсиз?

- Шу куни ҳам фақатгина 3 очко учун майдонга тушамиз.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин видеосини кўриб чиқишимиз керак. Бир-икки вазиятларда ўйинни тўхтатганини ҳисобга олмасак, бугун у ўйинга қўйиб берди.

- Аббос Файзуллаевнинг чиқиб кетгани қандай қарор бўлди?

- Энди ким захирага олинишини биз айтмаймиз. Буни мураббийлар ҳал қилади. Ўрнига Остон тушди. Агарда у юз фоиз тайёр бўлганида термага катта эффект берарди. 

- Сречко Катанец ўйиндан олдин онлайн тарзда суҳбат олиб бордими?

- Албатта, ўйиндан олдин онлайн тарзда барчасини айтиб турди.

Рейтинг: -9   

Комментарии

+6   
11 окт 05:38:57
Mavlon Raimov
Exx Jalol o‘sha Eldor yaratib bergan vaziyatda urish kerak edi. Qanday qulay vaziyat edi ya
+4   
11 окт 08:41:20
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ответ на комментарий пользователя Farxod Sadullayev
Янги мураббий керак зудлик билан
Farxod Sadullayev деган ақили мураббий бор ўшан қўйиш керак
+3   
11 окт 06:43:59
Андижан
Миллиардлаб пуллар хавога совурилаяпти жалол худдики Бир нарсени коил килиб ку́йганидек мухлислар хак талаб килишга хакки бор качонгача эрон кучли биздан шунчалик дуранг уйнашди рахмат диймиз биз нима учун кучаймимиз ?хамма гап савол шунда
+3   
11 окт 02:23:16
Azick_1001 Davletov
Battar bulila biletimiz bilan kucada qoldik sanlaga doim wunaqa bulsin electron chipta dedila mana wunaqa qildik lekin UFAga farqi yuq maqsadila nma xalqdan qargish olishmi bitta bilet 75 ming Yana uwa kuni taksida boramiz 20_30ming bilan uwa pulga Yana borib asab bulip qaytamiz Yana bezbilet kiradigon muhlislar wuncha qargish bollaringa ursine undan kura lozim kyip yurila brovvi joyiga kirib olgandan kura UFAda vijdon yuq ekan sanladaci vijdon bormi buyam brovvi haqqini yeyish bilan barobarku
+3   
11 окт 01:28:10
Temur Yusupov
Rahmat yigitlar Rahmat Jaloldo. Ishonamiz shu JCH ga olib chiqasilar. Omad silarga. Muhlislar duoda bulaylik BAA ni yutsak 1 qadam JCH ga. InshaAllox
+2   
11 окт 09:01:05
Man Mans
Яхшибоев нега чакирилмайди Остон травмада булса.
+2   
11 окт 08:39:34
Жалоладдин Мухаммадович✈
Ответ на комментарий пользователя Андижан
Миллиардлаб пуллар хавога совурилаяпти жалол худдики Бир нарсени коил килиб ку́йганидек мухлислар хак талаб килишга хакки бор качонгача эрон кучли биздан шунчалик дуранг уйнашди рахмат диймиз биз нима учун кучаймимиз ?хамма гап савол шунда
Гап топма яхши ўйнаса зўр ймон ўйнаса пулан хавога учрдинг дийсла. Хотналага ўхшамай гап қилиб қайта қулаб қуватла
+2   
11 окт 08:31:07
Sinchiklab kuzatuvchi
Yigitlarga raxmat. Xaqiqatdan yaxshi öynadi. Xusanovga 10 ball. Jalolni gapi tegurid.Eron baribir kuchli öynadi. Erinevalt bn nichiya yaxshi natika man uchun
+2   
11 окт 07:59:07
Пахтакорим
Энди битта гапде: ЎЙИНДАН ОЛДИН КАРИЛЛАШ КЕРАКМАС!!!!!! Шомуродовнинг "Эрондан Киргизистон кучли" маъносидагим гапи тескари эффект бердим. Эронликлар мана санга дейишди! Ёки Машарип албатта ғалаба қозонамиз фалон писмадон деган гаплар ўйиндан олдин ноғора чалмаслик керак! Қисиб вазиятлардан гол уриш керак! Осмонга тепмасдан!
+2   
11 окт 07:11:14
Азим Исмаилов
Бир нарсани тан олиш керак эрон хохлаган пайтда вазиятдаги уйин тизгинини оладиган жамоа
Агар тренерлар янгилик килишмаса ахволимиз вой булади
Хамробеков шукуров шомуродов эски багаж билан уйнаяпти
Сайпиев машариповларни эса булгани шу улардан бундан ортигини кутиш бефойда
+2   
11 окт 06:05:01
Музаффар Махмудов
Менимча, ютолмаганимизга тренерлар сабаб. Боллар борича ўйнашди. Б ёки В режани ишлатиш керак эди
+2   
11 окт 01:33:07
Cr7_
Hammasi joida Olg'a Uzb Olga Yigitlar Biz JCH ga chqamz Insha Allah
+1   
11 окт 08:59:48
Man Mans
Хатто Пахтакор куркмай дуранг уйнади Персполис билан Эронда,ротация йук янги уйинчилар кушилмайди бир тактика бир хил ассосий уйинчилар Катанец билан чикан такдиримизда хам Жахон чемпионатида ютиш кийин,чиксак тажриба ортирамиз Копадзе футболи хозир оптимал вариант бу состав билан
+1   
11 окт 08:31:00
Sinchiklab kuzatuvchi
Yigitlarga raxmat. Xaqiqatdan yaxshi öynadi. Xusanovga 10 ball. Jalolni gapi tegurid.Eron baribir kuchli öynadi. Erinevalt bn nichiya yaxshi natika man uchun
+1   
11 окт 08:00:00
Neftci&Barca
Ответ на комментарий пользователя Азим Исмаилов
Бир нарсани тан олиш керак эрон хохлаган пайтда вазиятдаги уйин тизгинини оладиган жамоа Агар тренерлар янгилик килишмаса ахволимиз вой булади Хамробеков шукуров шомуродов эски багаж билан уйнаяпти Сайпиев машариповларни эса булгани шу улардан бундан ортигини кутиш бефойда
Бу тренерни инжиқлиги ва битта таркиб ва битта тактикага ёпишиб олганлиги. Ўзи бизда дойим ЖЧ пайитдаги тренерлар шунақа қилиқ қилишган, фақат М.Қосимов пайитда яқинлашганмиз ва у таркибни ёшартиришга қаратган эди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика