Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"
12 дек 2025 01:18
Новости
Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"
"Янги жойда иш бошлаган мураббийда 6 ой ўтиб муаммолар бўлиши мен учун абсурд ҳолат. Бироқ "Реал" ва "Барселона" каби клубларда эрталаб уйғонишингиз биланоқ ёмон хабарлар чиқиши мумкин, чунки ҳолат исталган вақтда ўзгариб кетиши эҳтимоли йўқ эмас.
"Реал"дагилар ўз бош мураббийига шубҳа қилиши керак эмас деб ҳисоблайман. Сиз ўз мураббийингизни эшитишингиз ва у нималарга қодирлигини билишингиз керак.
Айримлар учун Хаби фақатгина машғулот жараёнига кўпроқ эътибор берган, ўйинга эса паст назар билан қараётган бўлиши мумкин. Мен бу фикрга қўшилмайман. Унинг "Байер"да қилган ишларини биламиз.
Айрим мураббийлар футболчиларга ўзларини кўрсатишлари учун имконият беришади. "Барселона"да сақланиб қолинган ўз услуби бор ва бу таркибнинг тузилганига қаралади. "Реал"да эса барчаси бошқача: ишнинг 90 фоизини футболчилар, 10 фоизини мураббийлар ҳал қилишади. Шу сабабли барча жараённи мураббийга топшириш керак. Айрим ҳолатларни футболчилар бошқаради", - деди Анри.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии