RU

Последние новости

13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  0 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   37 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  33 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  15 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  3 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  12 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  18

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади" Новости

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"

Тео Эрнандес "Милан" билан ҳайрлашди.

"6 йиллик фаолиятдан сўнг "Милан" билан ҳайрлашиш вақти келди. "Милан"га 2019 йили катта иштиёқ билан келгандим. Бугун эса мен бу ердан катта хотиралар, А Серия ва Италия Суперкубогидаги ғолиблик билан кетяпман, энг асосийси - кийим алмаштириш хонасида кўплаб муҳим инсонлар билан танишдим.

Юрагимдаги энг яхши изхорлар билан жамоамдагиларга, менга ишонган мураббийларга, айниқса, Паоло Мальдинига раҳмат айтаман.

"Россонери"нинг барча мухлисларидан миннатдорман, улар қийин пайтда ҳам ёнимда бўлишди. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилиб турганман. Буни умуман унутмайман.

Кетиш қарорига осонликча келмадим. Шу ерда бўлишни доимо истаганман, "Милан" мен учун энг асосийси бўлган. Бироқ барчаси бир кишига боғлиқ эмас экан.

Клуб танлаган йўл ва сўнгги пайтдаги чиқарилаётган қарорлар клубнинг амбицияларини ўзгартирмоқда ва айнан шу мени бу ерга етаклади. Фаолиятимдаги бир саҳифанинг ёпиб, бошқасини очиш вақти келди.

Клубни бошимни тик кўтариб тарк этяпман, бу клуб учун бор кучим билан ҳаракат қилдим, мухлислар билан орзуларимни бўлишдим ва уларга хурсандчилик келтира олдим. "Милан"ни чуқур ҳиссиётлар, умидлар билан тарк этяпман, бу клуб тезда ўз ўрнига қайта олади.

"Милан" доимо менинг бир қисмим бўлиб қолади", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика