RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  9 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз" Новости

Тен Ҳаг еврокубоклар ҳақида: "Бу каби баҳслар доим муҳим саналган. "Сосьедад"га қарши ўйинни интиқлик билан кутяпмиз"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтувчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу гуруҳ босқичининг старти ҳисобланади. Биз ушбу турнирдаги ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Айнан шундай менталитет ҳозир бизга зарур. Гуруҳдан чиқиш учун камида 2-ўринни эгаллаш керак. Шундай экан, илк ўйиндаги ғалаба жуда ҳам муҳим.

Менга еврокубоклар ёқадими? Бу ўйинлар ҳар доим ўзгача бўлиб келган. Турли мамлакатларнинг турли хил услуб ва тизимга эга яхши клублари билан рақобатлашиш ёқимли. Мен буни интиқлик билан кутяпман.

Кетма-кет 4 ғалабага келсак, биз ривожланмоқдамиз, у учрашувлар ўтиб бўлди, энди эса бор эътиборимизни келгуси ўйинларга қаратишимиз керак. Ва биз бу учрашувларни сабрсизлик билан кутмоқдамиз", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" – "Реал Сосьедад" баҳси 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:55 да бошланади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика