RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  14 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 5:1 (матнли трансляция)  4 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб" Новости

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ҳозирча ҳаммаси ажойиб"

"Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдирди.

- "Машъал" билан кечган ўртоқлик учрашуви ҳақида фикрингиз?
- Бу ўйин ҳам мавсумга тайёргарликнинг бир қисми бўлди. Майдонда яхши кураш кечди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз.

- Киритган голингиз ҳақида?
- Қулай вазият юзага келди ва бундан фойдаландим. Гол уришим керак бўлган вазият эди, агар уролмаганимда гапирса бўларди.

- Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қандай бўляпти?
- Ҳаммаси яхши. Тез-тез ўртоқлик учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўйлайманки, чемпионат старт олганидан кейин ўзимизни кўрсатамиз. Ўртоқлик ўйинлари билан расмий баҳсларнинг фарқи бор. Суперлига учрашувларига янада кўтаринки кайфиятда чиқамиз.

- "Машъал" ҳақида нима дея оласиз?
- "Машъал" бу йил яна Суперлигага қайтди. Ўйлайманки, бу жамоа чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Суперлига қуръаси ҳақида нима дейсиз?
- Энди бу қуръа, барибир ҳамма жамоалар билан қачондир ўйнаймиз, чемпионат бошидами ё охиридами. Лекин мавсумни уйда бошлашимиз яхши деб ўйлайман.

- Ўзингиз янги мавсумга қанчалик тайёрсиз?
- Ҳозирча ҳаммаси ажойиб. Ўйинлар бошлансин, кўрамиз нима бўлишини.

"Локомотив" матбуот хизмати

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика