RU

Последние новости

22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  3 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  60 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  9 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  9 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  3 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  34 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  9 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  10

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор" Новости

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоани табриклайман. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаса, ҳаммаси яхши эди. Яхши имкониятларга эга бўлдик. Камчиликлар бор, ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Бугун "Металлург" иккита голни ҳам ўз хатолари эвазига ўтказиб юборди. Вазиятлар кўп бўлди, лекин фойдаланиш самарадорлиги кам бўлди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу бугунги ҳолат эмас. Албатта, маҳорат ва тажриба муҳим. Бу каби холатлар устида кўп ишлаяпмиз. Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор. 

- Суперлигада "Олимпик"нинг иштирокидан кўнглингиз тўлаяптими?

- Албатта кўнглим тўлди. Биз ҳозир Суперлигада ўйнаяпмиз. Кучли жамоалар жам бўлган чемпионат. Ҳар бир ўйин бизга фойдали бўлди. Тажриба томонидан, футболчиларнинг ўсиши томонидан фойдали мавсум бўлди деб ўйлайман. Кўп дуранг қайд этдик. Ютқазганимиз биз учун ютуқ. Ўша дуранг қайд этилган ўйинларда ҳам 50 фоиз ғалабага ҳақлироқ эдик. Натижадан кўра шу йигитларнинг қанчалик ўсганлиги муҳим.

- "Металлург" қизил олганидан сўнг аксинча яхшироқ ўйин кўрсатди. Охирги 7-8 дақиқа давомида рақиб кучли футбол намойиш этди...

- Биз шошилишни бошладик. Аксинча, бундай холатда янада кўпроқ вазият яратиш мумкин эди. Бу борада ишлаймиз. "Металлург" натижага қарамасдан таваккал қилиб олдинга ўтди. Бу бизга тажриба бўлади.

- Муҳаммадали Ғиёсовнинг ўйини ҳақида...

- Бугун у яхши ўйнади. Пенальти ишлади, гол урди. Иккинчи голда ҳам зўр ҳаракат қилди. Унинг учун хурсандман. Шундай давом этса асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика