RU

Последние новости

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  0 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  2 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

Telegram bot: "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?" Новости

Telegram bot: "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?"

Теги :  Сўровнома
Бугун кундузи соат 10:50да Телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик.

Кеча ўтказилган учрашувлар орасида "Энг кутилмаган натижа қайси ўйинда қайд этилди?" саволига вариант тариқасида қуйидаги баҳсларни келтириб ўтдик. Овоз бериш жараёни ҳамон давом этмоқда, лекин биз жами овозлар сони 5600тага етганидан сўнг шу асосда қайси ўйин қанча овоз олганини келтириб ўтмоқчимиз. 


75% "Тоттенхэм" - "Бавария" 2:7 (4183 овоз) 

10% "Ал Садд" - "Ал Ҳилол" 1:4 (547 овоз) 

6% "Қўқон-1912" - "Металлург" 2:3 (355 овоз) 

6% "Бунёдкор" - "Бухоро" 1:1 (335 овоз) 

3% "Қизилқум" - "Локомотив" 1:1 (180 овоз) 


Демак, кўп сонли мухлисларнинг фикрига кўра, ЕЧЛ доирасидаги "Тоттенхэм" - "Бавария" баҳси 75% билан энг кутилмаган натижа қайд этилган баҳс деб топилди. Сўровномада иштирок этган 5600 мухлисдан 4183 нафари айнан мана шу ўйинга овоз берган. 

Кеча тунда Лондонда чиндан ҳам ҳақиқий "триллер" кузатилди. Тўғри, "Бавария" кучли, лекин ҳеч ким "Тоттенхэм" ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборишини кутмаганди. Бундан ташқари Серж Гнабри рақиб дарвозасига тўртта гол уришнинг уддасидан чиқди. 

Овоз бериш бўйича иккинчи ўринни ОЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Ал Садд" - "Ал Ҳилол" баҳси эгаллади. 547 мухлис шу ўйин натижасини энг кутилмаган деб топган. "Ал Садд" ўз майдонида қанчалик кучли эканини биламиз, лекин бу жамоанинг ўз майдонида ўта муҳим беллашувда 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Абдулкарим Ҳассан қизил карточка олгач, ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик тўлиқ "Ал Ҳилол" томонга ўтди. 

Охирги бешта ўйиннинг 4тасини ғалаба билан якунлаган "Қўқон-1912" "Металлург" билан баҳсга келганда 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Албатта, бу ҳам кутилмаган натижалардан бири бўлди. Бу ўйинда мезбонлар сардори Мурод Холмуҳамедовнинг четлатилиши панд берди. Агар "Қўқон-1912" бир киши кам бўлиб қолмаганида камида дуранг ўйнаши мумкин эди. Ушбу учрашув 355 овоз тўплади. 

Суперлига 21-тур доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб 1:1 ҳисобини қайд этди. Аввалги турда "Насаф"ни мағлуб этган "Бухоро" Тошкентда "Бунёдкор"дан ҳам очко олишни уддалади. Биласиз, бухороликлар ҳозирда элитада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг учун жамоа ҳар бир ўйинда бор кучи билан ҳаракат қиляпти. Иштирокчилардан 335 киши шу ўйинга овоз берган. 

Ва ниҳоят, Навоийда кечган "Қизилқум" - "Локомотив" қарама-қаршилиги 180 овоз билан охирги ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги чемпионини айниқса иккинчи даврада таниб бўлмаяпти. "Локомотив" охирги тўрт учрашувни дуранг билан якунлади ва ҳаммасида 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика