RU

Последние новости

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  4 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Телефон, болалар ва қизил ранг таъқиқланган Европанинг энг машҳур тўйи. Серхио Рамос уйланди Новости

Телефон, болалар ва қизил ранг таъқиқланган Европанинг энг машҳур тўйи. Серхио Рамос уйланди

33 ёшли Серхио Рамос рамос ниҳоят Пилар Рубиога уйланди.


Улар 7 йилдан бери бирга, бу вақт ичида жуфтлик 3 нафар фарзандли бўлишди.


Пилар Рубио - испаниялик журналист ва телебошловчи. У 41 ёшда, Рамосдан 8 ёш катта. 2014 йилда бу жуфтликнинг биринчи фарзанди (Серхио) дунёга келди, 2015 йилда Марко, ўтган йили эса Алехандро.


Бу Пилар ва унинг отаси Мануэл.


Тўй Мадридда эмас, "Реал" ҳимоячиси туғилиб ўсган вилоят Севильяда бўлиб ўтди (у Камас шаҳрида дунёга келган).


Маросим Севильяда жойлашган Европанинг энг йирик готик соборида бўлиб ўтди.


Никоҳ маросимидан сўнг Рамос ва Пилар меҳмонлар билан Серхионинг шаҳардан 24 км. узоқликда жойлашган La Algeria фермасига йўл олишди.


Тўйга 400 нафар меҳмон таклиф этилди, уларнинг орасида кўплаб юлдузлар бор эди. "Реал"дан Лука Модрич, Марко Асенсио, Кейлор Навас, Серхио Регилон, Матео Ковачич, Лукас Васкес келишди.







Меҳмонлардан ўзи билан болаларни олиб келмасликни, телефонларни махсус хонада қолдиришни, кийимда оқ, олов ранг, қизил, пушти ва яшил ранглардан фойдаланмасликни сўрашди.


Дэвид Бекхэм хотини Виктория билан тўйда меҳмон бўлишди.


Санти Касорла.


Пепе Рейна.


Хоакин сиёхранг костюми билан тўйнинг энг ёрқин меҳмони номига даъвогарлик қилди.


Махсус меҳмон - Флорентино Перес! Жанжал ҳақида ким гапирган эди?


Булар эса клуб афсоналари. Роберто Карлос, Рауль, Фернандо Йерро, Роналдо.



"Барселона"дан Жерар Пике (Шакира билан), Хорди Альба ва Серхио Бускетс келди. Рамос ва Пике келишмовчилиги ортда қолгани кўриниб турибди.



Рамос фермасида меҳмонлар кўнглини AC/DC гуруҳи ва испаниялик хонанда Нинья Пастори кўтарди. Diario Sevilla нашрининг ёзишича, тўй харажатларининг бир қисмини Amazon компанияси кўтарган. Ҳозир уларнинг Amazon Prime стиминг хизмати Рамос ҳаёти ҳақида сериал суратга олмоқда.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика