Тебас: “Бир ўйинни деб бутун тақвимни алмаштира олмаймиз”
15 ноя 2019 22:17
Новости
Тебас: “Бир ўйинни деб бутун тақвимни алмаштира олмаймиз”
Ла Лига президенти Хаьвер Тебас “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамоснинг “Барселона”- “Реал” учрашувининг бошланиш вақти борасидаги эътирозига ўз муносабатини билдирди.
Футболчининг фикрича, Эл классико олдидан “Барселона” футболчилари “Реал”га нисбатан кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлишаркан.
“Агар “Реал” Суперкубок финалига йўл оладиган бўлса, уларга кейинги ўйингача ҳордиқ чиқаришлари учун кўп вақт бўлмайди.
Бу каби ҳолатлар ҳар бир чемпионатда учраб туради. Биз битта ўйинни деб, барча жамоалар дақиқасигача бир хил ҳордиқ чиқариши учун бутун бошли тақвимга ўзгартириш кирита олмаймиз. Бу хато иш бўларди”, дейди Тебас.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии