Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди
09 мая 2025 11:45
Новости
Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди
Миландаги "Сан-Сиро" стадионида УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди, "Интер” қўшимча бўлимлардан сўнг "Барселона"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйинни 75 504 нафар мухлис томоша қилган.
"Corriere dello Sport" хабарига кўра, бу ўйинда Италия футболи тарихида чипта сотишдан тушган даромад бўйича рекорд ўрнатилди – "Интер" 14,7 млн евро даромад олди. Аввалги максимал кўрсаткич 2023 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Интер" ва "Милан" ўртасида кузатилган бўлиб, ўшанда 12,5 млн евро ишлаб топилганди.
Энди Милан клубини Франция гранди "Пари Сен-Жермен" билан сўнгги қарама-қаршилик кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси финали 31 май куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.
Похожие новости
09:15
Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас 2
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии