RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ Новости

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ

Футбол ўйинлари вақтинча тўхтатилган сабаб яна бир янги рукнни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Тарихда бугун" рукнида ортда қолган йилларнинг айнан бугунги санасида бўлиб ўтган ўйинлар ёки воқеликларни суратлар ёрдамида ёдга оламиз. Демак, охирги 10 йилликнинг айни 23 мартида ўзбек футболида энг эътиборга молик иккита ўйинини эслаймиз. ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедов Ўзбекистон МТЖ ва Сенегал ўртасидаги ўртоқлик ўйини ҳамда ОЧЛ-2010 доирасида ўтказилган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувлари суратларини ўзининг телеграм каналига жойлади. Биз эса ўша кадрларни ўқувчиларимизга ҳам тақдим этамиз.

Ўртоқлик учрашуви
23.03.2018
Сенегал - Ўзбекистон 1:1
Голлар:
М.Конате 63 - О.Шукуров 20 (пен.)

Сенегал: 16.Папе Сейду Ндиайе, 21.Л.Гассама (18.И.Сарр, 79), 4.Ф.Диагне, 27.П.Суаре (28.А.Траоре, 74), 2.П.Жилободжи, 13.А.Ндиайе, 11.С.Ндойе, 24.А.Диуссе, 25.С.Нгом (15.Д.Саҳо, 86), 14.М.Конате, 19.О.Нияссе (22.Ҳ.Саивет, 66).

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Акром Комилов, 9.Одил Аҳмедов, 15.Сардор Мирзаев (17.Жалолиддин Машарипов, 57), 16.Одил Ҳамробеков, 19.Отабек Шукуров (8.Икром Алибоев, 69), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 68), 23.Элдор Шомуродов (7.Сардор Рашидов, 85).

Трио.


"Ливерпуль" етакчиси Садио Мане ўша куни захирада қолган эди.


Тимур Кападзе ва Алиу Сиссе.




"Пахтакор" ОЧЛ-2010да "C" гуруҳидан ўрин олган ва "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон), "Ал Айн" (БАА) клублари билан беллашган. Якунда Миодраг Радулович бошчилигидаги "шерлар" гуруҳни 9 очко билан 2-ўринда якунлашган. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда эса Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасига меҳмонда имконият бой берилган - 0:1.

Гуруҳнинг учинчи турида "Пахтакор" ўз майдонида "Сепахон"ни қабул қилган ва Геворкян ҳамда Гейнрихларнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ОЧЛ-2010, "C" гуруҳи
3-тур, 23.03.2010
"Пахтакор" марказий стадиони, Тошкент. 9500 томошабин
Бош ҳакам: Муҳсин Басма (Сурия)
"Пахтакор" - "Сепахон" 2:1
Голлар:
А.Геворкян 38, А.Гейнрих 71 - Жамшидиан 45+1

"Пахтакор": Тимур Жўраев, Боян Миладинович, Александр Клецков, Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Станислав Андреев (Ғулом Ўрунов, 81), Дарко Маркович, Милорад Януш (Шерзод Каримов, 88), Артур Геворкян, Асқар Жадигеров (Александр Гейнрих, 70), Фарҳод Тожиев.

Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов 26, М.Януш 86.

Мио Радулович.


"Сепахон"ни ўша пайтда ўзбек клублари учун анча таниш бўлган Амир Галенои бошқарарди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика