RU

Последние новости

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Тарихда бугун: 2015 йил М.Қосимов, 2016 йилда эса С.Бабаян Ўзбекистон МТЖ билан машғулот ўтказган Новости

Тарихда бугун: 2015 йил М.Қосимов, 2016 йилда эса С.Бабаян Ўзбекистон МТЖ билан машғулот ўтказган

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Тарихда бугун: Ўзбекистон МТЖ Сенегал билан дуранг ўйнаган, "Пахтакор" эса "Сепахон"ни мағлуб этган ГАЛЕРЕЯ

2015 йилнинг айнан бугунги санасида Миржалол Қосимов бош мураббий сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан машғулот ўтказган. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб эса Самвел Бабаян терма жамоа билан машғулот олиб борган. Қуйида Қосимов ва Бабаян бошчилигида 2015 ва 2016 йил ўтказилган машғулотлардан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Миржалол Қосимов бошчилигида терма жамоамиз ўшанда Жанубий Корея ҳамда Японияга қарши бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрланаётган эди.


Санжар Турсунов ва Баҳодир Насимовлардан "дон-дон-зики")

Зоҳир Қўзибоев орадан тўрт кун ўтиб Ж.Корея дарвозасига тўп киритганди.



Энди эса бир йил кейинга йўл оламиз. Миржалол Қосимов ЖЧ-2018 саралаши доирасида Пхеньянда КХДРга 2:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин истеъфо берган. Унинг ўрнини эса Самвел Бабаян эгаллаганди. 2016 йилнинг 23 мартида айнан Бабаян терма жамоа билан машғулот ўтказган.


"Бунёдкор" стадионида ўтган ўша машғулотда қатнашган ўйинчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов ("Персеполис" – Эрон), Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Элдор Суюнов ("Насаф").

Ҳимоячилар: Даврон Хошимов ("Пахтакор"), Акром Комилов ("Бунёдкор"), Анзур Исмоилов ("Чанчунь Ятай" – Хитой), Егор Кримец ("Бейжин Гоан" – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Камолиддин Тожиев ("Пахтакор"), Виталий Денисов ("Локомотив" – Россия).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов ("Пахтакор"), Одил Аҳмедов ("Краснодар" – Россия), Азизбек Ҳайдаров ("Аш-Шабоб" – БАА), Фозил Мусаев ("Сепаҳон" – Эрон), Сардор Рашидов ("Ал-Жаиш" – Қатар), Санжар Турсунов ("Ум-Салал" – Қатар), Станислав Андреев ("Пахтакор"), Отабек Шукуров ("Бунёдкор"), Сервер Жепаров ("Локомотив"), Жасур Ҳасанов ("Локомотив"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Бунёдкор").

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих ("Ордабаси"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Марат Бикмаев ("Локомотив").

Бу машғулот терма жамоамиз учун ЖЧ-2018 саралаши доирасида Филиппинга қарши баҳсдан олдинги расмий машғулот эди. Филиппин билан ўйинга эса эртага тўхталамиз.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика