RU

Последние новости

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  17 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  13 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  298 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради" Новости

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради"

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Алешандре Пёлкинг Осиё кубоги саралаш босқичи "C" гуруҳ доирасидаги ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага бизни саралаш босқичида муҳим учрашув кутиб турибди. Биз 3 очко билан бошлаб олишимиз талаб этилади. Ҳозирги кунда барча жамоалар яхши ўйин кўрсата олади. Шу сабабли биз ўз ҳам ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Лекин албатта, бу гуруҳда Ўзбекистон миллий терма жамоаси фаворит ҳисобланади. Биз 2 та турда 6 очкони қўлга киритиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишимиз лозим. Охирги турдаги Ўзбекистонга қарши ўйин ўз кучимизга баҳо беришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, 4 та футболчимиз U-23 Осиё кубогида иштирок этмоқда. Шу сабабли уларнинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек, бизда жароҳат олганлар ҳам бор. Яна бир футболчимиз трансфер билан боғлиқ вазият туфайли ўйинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди. Лекин айта олишим мумкин, айни пайтдаги футболчиларимда Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун етарлича потенциал мавжуд", - дейди Пёлкинг.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика