"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди
05 янв 18:30
Новости
"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди
"Сурхон" матбуот хизмати Жамалдин Ходжаниязов билан шартнома 2 йилга узайтирилганини маълум қилди.
"Клубимиз жамоанинг етакчиларидан бири — Жамалдин Ходжаниязов билан шартномани 2 йилга узайтирганини мамнуният билан маълум қилади. "Сурхон" сафида ўтказган сўнгги 1,5 мавсум давомида тажрибали, 29 ёшли марказий ҳимоячи жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланди. У ушбу даврда 39 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 14 тасида дарвозамиз дахлсиз сақланиб қолди.
Жамалдиннинг тажрибаси, етакчилик фазилатлари ва барқарор ўйини жамоамиз учун катта аҳамиятга эга", – дейилади термизликлар хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии