RU

Последние новости

08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  0 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  0 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  6 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  3 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  12 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  5 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5

Суперлига. "Бунёдкор" "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бунёдкор" "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" учрашуви якунланди.


4 июль, якшанба
СУРХОН – БУНЁДКОР - 1:5

Голлар: Эркинов 9, Икромов 39, 62, Томива 85, 87, Ғофуров 90+2.
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Олимжон Абдувосилов, Далер Тиллоев, Жалолиддин Ҳуснитдинов.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Аббос Аҳроров

"Сурхон": 1. Азамат Аҳмедов (12. Рустам Нортожиев 63), 5. Жасурбек Ёқубов ( 55. Шарофиддин Шобиров 63), 6. Алишер Салимов, 7. Исломжон Тошпўлатов, 9. Низомжон Норов (10. Муродбек Бобожонов 54), 14. Жасур Холтўраев, 15. Владимир Бубанья, 19. Нуриддин Ҳасанов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асрор Ғофуров.
Захира: 17. Сардор Сулаймонов, 18. Элдор Бойматов, 21. Жавоҳир Эсонқулов, 33. Асилбек Темиров, 60. Ўрол Чориев, 70. Иброҳим Йўлдошев.

"Бунёдкор": 91. Зафар Сафоев, 4. Даврон Эргашев, 7. Суннатилло Абдуллажонов, 9. Фаррух Икромов (49. Иброҳим Томива 73), 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Одилжон Абдураҳмонов (8. Санжар Рашидов 73), 19. Нурилло Тўхтасинов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 30. Абдулла Абдуллаев.
Захира: 1. Равшанбек Ягудин, 3. Диан Талхатов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 24. Бек Абдуллаев, 26. Улуғбек Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 48. Валерий Акопов.

Огоҳлантиришлар:
Тўраев 45+1, Икромов 50, Бубанья 52, Тўхтасинов 58, Бобожонов 71, Холўраев 81.


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Бунёдкор" йирик ғалабага эришмоқда!

90+2. ГОООЛ! "Сурхон" сўнгги дақиқаларда Ҳусниддин Ғофуровнинг боши билан берган зарбаси эвазига гол урди - 1:5!

90. Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди. 

87. Яна ГООООЛ! Томива дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб тепди ва дублни расмийлаштирди!

85. ГОООЛ! Иброҳим Томива ҳисобни йирик кўринишга олиб келди!

83. Ўзгариш. Жасур Холтўраев ўрнига Ўрол Чориев майдонга тушди. 

81. Жасур Холтўраевга сариқ карточка.

80. "Бунёдкор"да яна иккита ўзгариш: Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Улуғбек Абдуллаев, Шаҳбоз Эркинов ўрнига Муҳаммадодил Қаҳрамонов ўйинни давом эттиради.

73. "Бунёдкор" таркибида Одилжон Абдураҳмонов ўрнига Санжар Рашидов, Фаррух Икромов ўрнига эса Иброҳим Томива майдонга тушди. 

71. Муродбек Бобожоновга сариқ карточка.

63. Бирйўла иккита ўзгариш: Жасурбек Ёқубов ўрнига Шарофиддин Шобиров, Азамат Аҳмедов ўрнига эса Рустам Нортожиев ўйинни давом эттиради. Термизликлар мураббийи дарвозабонни алмаштиришга қарор қилди. 

62. ГОООЛ! Фаррух Икромов дублни расмийлаштирди! У рақиб ҳимоячиларининг хатоларидан фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни янада йириклаштирди. 

58. Нурилло Тўхтасиновга сариқ карточка.

54. "Сурхон"да ўзгариш. Низомжон Норов ўз ўрнини Муродбек Бобожоновга бўшатиб берди. 

52. Энди Бубанья огоҳлантирилди.

50. Фаррух Икромовга сариқ карточка. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+1. Тўраевга сариқ карточка.

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди. 

39. ГОООЛ! Фаррух Икромов жарима майдончаси атрофидан чап оёғи билан зарба берди ва жамоасининг иккинчи голини киритди!

Ўйин давом этади. 

Кичик танаффус. Футболчиларга сув ичиб олиш имконияти берилди. 

29. "Сурхон" футболчилари олдинга ўтишмоқда.

25. Низомжон Норовнинг йўллаган зарбасини Зафар Сафоев қайтарди.

18. Ҳусниддин Ғофуровдан хавфли зарбааа! Аммо бу ўз самарасини бермади. 

16. Бубаньядан бироз ноаниқ зарба.

13. Абдуллажоновнинг берган зарбасини Аҳмедов бартараф этди.

12. "Бунёдкор" яна фаол. Тўхтасиновнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

9. ГОООЛ! "Бунёдкор" ҳисобни очди. Шаҳбоз Эркинов мезбонлар дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди - 0:1!

3. Абдуллажоновдан зарба. Бироз ноаниқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика