RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  17 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди Новости

Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди

Суперлига 11-турининг марказий учрашуви поёнига етди.

Суперлига

11-тур

"Насаф" – ОКМК 2:1 

Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Гол: Ҳусайн Норчаев (Зафармурод Абдирахматов) 16', Драган Черан (Зафармурод Абдирахматов) 78' – Нодирбек Абдураззоқов (Хуршид Ғиёсов) 52'

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Александр Сидоров

Захира ҳаками: Зокир Сапоев

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Шоҳнур Йўлдошев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Раҳматов (24.Сардорбек Баҳромов, 68), 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳитдинов, 18.Ҳусайн Норчаев (99.Рубин Хебай, 68), 19.Стефан Чолович (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 46), 22.Игорь Голбан, 77.Ойбек Бозоров (17.Суҳроб Нуруллоев, 85), 92.Умарбек Эшмуродов (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 60).

Захира: 1.Олександр Воробей, 9.Жавоҳир Сидиқов, 33.Баҳодир Халилов, 73.Диёрбек Асомиддинов.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (11.Рубен Санчес, 71), 5.Гиорги Папава (27.Али Абдураҳмонов, 82), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (8.Азиз Холмуродов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов (28.Арихиро Сентоку, 86), 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 77.Нодирбек Абдураззоқов (99.Асадбек Собиржонов, 71).

Захира: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 2.Акромжон Комилов, 13.Элдорбек Бегимов, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди. 

89. Ууух! Холмуродовнинг бош билан берган зарбасини Неъматов қайтарди! 

86. ОКМКда ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Сентоку учрашувни давом эттиради. 

85. "Насаф"да алмаштириш: Бозоров ўрнига Нуруллоев майдонга тушди. 

82. ОКМКда ўзгариш: Папава ўз ўрнини Абдураҳмоновга бўшатиб берди. 

81. Ух! Баҳромов тўпга ташланиш чоғида Илёсов билан тўқнашиб кетди. Дарвозабон тиббий ёрдамга зарурат йўқлигини билдирди. 

78. ГОЛ! Драган Черан дарвозабон Илёсов ва ҳимояланаётган Папава тушунмовчилиги оқибатида вазиятдан унумли фойдаланиб қолди ва бўш қолган дарвозага тўп киритди – 2:1!

77. Ўйин анча шиддатли тус олди, ўзи шунақа бўлиши ўйиндан олдин ҳам кутилганди. Жамоалар футбол ихлосмандларини зериктираётгани йўқ.  

74. Зарбааа! Баҳромовнинг 16 метрлик чизиқдан йўллаган зарбаси ўта кучли кўриниш олди, сал ноаниқ.  

73. Бозоровнинг пасидан сўнг Хебай гўё унга пас бераман дея, Тўхтахўжаевни чалғитишга уринди, бироқ тажрибали ҳимоячи алдовга учмади. 

71. ОКМКда 2 та ўзгариш: Абдураззоқов ўрнига Собиржонов, Қосимов ўрнига Санчес баҳсга қўшилди. 

68. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Норчаев ўрнига Хебай, Раҳматов ўрнига Баҳромов ўйинни давом эттиради. 

66. Бозоров ва Ўлмасалиев жиддий тўқнашиб кетди. Қаршиликлар хавбекига тиббий ёрдам зарур. 

63. Зарба! ОКМКнинг узоқ давом этган ҳужуми Ўлмасалиевнинг ўнг оёқдаги кучсиз зарбаси билан якунланди. 

60. "Насаф"да ўзгариш: Эшмуродов ўрнига Муҳаммадиев майдонга тушди. 

60. Бош ҳакам Насибуллаев Хайрулла Каримовни оғзаки огоҳлантирди. Мураббий эътирозларни тиндирмаяпти. 

59. Бу гал Қосимов Боўоровга нисбатан қўпол ўйнади. 

57. Тўхтахўжаев майдон марказида Бозоровни йиқитишни лозим топди. 

54. Черан Қосимовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам ҳуштак чалди. 

52. ГОЛ! ОКМК тезкор қарши ҳужумни голга айлантирди. Жарима майдончаси ичига ёриб кирган Ғиёсовнинг пасидан кейин Нодирбек Абдураззоқов бўш қолган дарвозага йўл топди – 1:1!  

51. Зарбааа! Бозоровнинг чап оёқда йўллаган зарбасини посбон бартараф этди. 

50. Ислом Тўхтахўжаев ўнг қанотда Лутфулла Тўраевнинг финтини такрорлади, тўп майдон ташқарисига йўл олди. 

47. Зарбаа! Бозоровнинг зарбасидан кейни тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Насаф"да ўзгариш: Чолович ўрнига Ғайбуллаев туширилди. 

46. ОКМКда алмаштириш: Даци ўрнига Холмуродов майдонга тушди. 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+5. "Насаф" бўлимнинг сўнгги сонияларини ҳужумда ўтказиб қўймоқчи. Ҳозирча ОКМК тўпни олиб қўйишнинг уддасидан чиқолмаяпти.  

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Зарба! Ғиёсовнинг бош билан берган кучсиз зарбасини Неъматов қайтарди. 

42. Абдураззоқовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини ҳимоячиларга ёрдамга келган Черан бартараф қилди. 

41. Зарбааа! Абдураззоқовнинг хавфли ва мўлжалга аниқ бораётган зарбасини Нехматов қайтаришга эришди! Чиройли зарба ва зўр сэйв!  

39. Дарвозабон Илёсов тўпни ўйинга киритаётганида Норчаев ундан зарба қабул қилиб олди, ҳужумчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

37. Мозговой ва Ғиёсов майдон марказида тўқнашди, олмалиқликлар фойдасига стандарт белгиланди. 

34.  Зарбааа! Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг Стефан Чолович чамаси 14 метрдан чап оёқда дарвозани нишонга олди, сал ноаниқ. 

30. Ууух! Бозоровнинг пасидан кейин Абдирахматов деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, унинг зарбасини Илёсов бартараф этди. 

26. Ойбек Бозоров қанотда Дилшод Аҳмадалиевни йиқитди, ОКМК жарима зарбаси ишлаб олди. 

23. Энди ОКМК бироз фаоллашган ҳолда вазиятни ўнглашга уринмоқда, Миржалол Қосимов ўрнидан туриб олган ва шогирдларидан дадил бўлишни талаб қиляпти. 

20. Абдирахматовда офсайд бор ёки йўқлиги текширилди ва гол инобатга олинди.

18. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев VAR билан обдан суҳбат қурмоқда. 

16. ГОЛ! Абдирахматовнинг узатмасидан кейин марказда ёлғиз қолдирилган Ҳусайн Норчаев бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! Илк хавфли ҳужум ва самарали якун. 

13. Аҳмадалиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг қаршиликлар тўпни узоқлаштиришди. 

11. Қосимов майдон марказида Мозговойга нисбатан қоидани бузди. 

8. Зарба! Ўлмасалиевнинг ерлатиб берган пасидан сўнг Қосимов анча ноаниқ зарбага муаллифлик қилди. 

5. Ууух! Абдураззоқов ҳимоячиларни чалғитиб, чап оёқда пастки бурчакни пойлади, Неъматов маҳоратини кўрсатди! 

3. Мезбон "Насаф" тўп назоратини қўлига олди, ОКМК эса рақибни кутиб олмоқда. 

1. Учрашув бошланди!



Рейтинг: +13   

Комментарии

+9   
23 мая 18:51:06
FK Barselona
3:1 Nasaf galabasi Xudo xoxlasa
+8   
23 мая 22:03:12
ААА БББ
Эрталаб Насаф ОКМКни писилатиб қуйади деганмидим? Дегандим,ана писилатди,саволлар борми Насафга? Йуқ
+8   
23 мая 19:27:43
Тўлқин Хайит
Чемпионат тугашига ҳали анча бўлса ҳам бугунги ўйин кимни кимлигига аниқлик киритиб берса керак. Насаф чемпионлик йўлида ҳечкимни аямайди деб умид қиламиз. Олға Насаф.
+7   
23 мая 22:15:16
ААА БББ
Лекин судияга саволар бор,биргина Ойбек Бозоровни камида 5 марта чалиб йикитишди,бирон мартаям картичка курсатилмади,Хебайни оёгига 2марта тепиб хам қулата олишмади,3чи марта тепишда амаллаб қулатишди,судия куриб туриб хам картечка курсатмади, қули билан шунчаки жаримани курсатябди,утган уйиндамиди Давроновни қули сал рақибни юзига теканига битиа далбаек хакам индамай қизил берганиди,бугин ОКМК футболчилари истаганларича қупол уйнашсаям Насибулаев сариқ картечкаям курсатмади,қани бу ерда мантиқ?ёки ОКМК чилар хохлаганича қупол уйнаши мумкин деб бирон китобда ёзиб қуйилган жойи борми? Хакамлар қумитаси нима дейди бунга? Шунақа қилиб кимнидир чемпион қилишмоқчи булишса футболни УЗБда йиғиштириб қуйишсин,нимага бази бир жамоаларни хакамларимиз билиб туриб эркалаб юборишади?уларни майдонда эркин уйнашига замин яратиб беришади?қачон бунақа бемазагарчиликларни тухтатасанлар?
+7   
23 мая 22:09:08
насрилло
Хакамлик холис булса Насаф Суперлигада любойини ютади!!!
+7   
23 мая 22:05:06
Лацио Пахтакор
Папава билан Илёсов қучоқлашиб, бир биридан ҳол аҳвол сўрагунча, Черан ўз ишини қилди. Ғалаба муборак Насаф муҳлислари.
+7   
23 мая 22:02:15
Sodiq Nazarov
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАРЧА НАСАФ МУХЛИСЛАРИНИ ЧИРОЙЛИ ҒАЛАБА БИЛАН ТАБРИКЛАЙМАН
НАСАФГА ЎХШАШИ ЙЎҚ!!!
+7   
23 мая 22:01:44
Шухрат Эргашев
Зур уйин Зур жамоалар ижросида, бугун омад Насаф томонда булди, охиригача шундай булсин. Насафга ухшаши йук, Хар томонлама...
+7   
23 мая 20:25:06
Адхамжон Низамов
Олга Насаф.Олга Воха,газини бос
+6   
23 мая 20:31:03
Obidjon
Olgʻa AJDARLAR. NASAFdan yirik hisobda gʻalaba kutamiz. Olgʻa qizillar.
+6   
23 мая 20:22:38
Real madrid { } Chelsea
AGMK ertagi tugamadimikan
+6   
23 мая 19:51:48
Odil kichkina
Иккала жамоагахам омад Насафга мухлислик қиламиз олға Насаф
+5   
23 мая 22:14:24
Real Nasaf
Aytdimku Nasaf gap yòq
+5   
23 мая 22:13:31
FK Barselona
Kubok xaqiqatdan ham kerakmasga uxshaydi
+5   
23 мая 22:09:03
Faxriddin
Хакамлар ёрдами йук комбек хам йук.са ,журналистлар,хуллас купчиликка бугун мотам
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика