RU

Последние новости

09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  0 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  3 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8

Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди Новости

Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди

Бугун Республика махсус комиссияси томонидан профессионал футбол клубларига машғулот олиб боришга расман рухсат этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шу боис, футбол жамоатчилиги айни дамда футбол мусобақаларининг қачондан бошлаб давом эттирилиши билан қизиқиши табиий.

Куннинг иккинчи ярмида, кун тартибидан ўрин олган бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Суперлига футбол клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган тўртта масала муҳокама қилинди.

Биринчи масала: Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттиришади?

Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.


Иккинчи масала: U-21 жамоалари учрашувлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари одатдагидек, асосий жамоалар учрашувидан бир кун аввал ўтказилиши белгиланди.


Учинчи масала: U-18 жамоалари учрашувлари

У-18 жамоалари ўртасидаги баҳслар марказлашган тизимда ўтказилади. Бу борада тақвим тиғизлиги ҳамда жамоаларнинг бугунги кундаги молиявий имкониятлари инобатга олинди. Ушбу мусобақа ўтказилиш тартиби ва жойи каби масалалар ишлаб чиқилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берилади.


Тўртинчи масала: Ёзги трансфер ойнаси санаси

Ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолди ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика