RU

Последние новости

02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  31 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  8 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди Новости

Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" баҳси матнли трансляцияси.

Суперлига, 11-тур. 25.05.2025.

“Динамо” – “Қизилқум” 3:2

Самарқанд. “Динамо” стадиони.

Ҳакамлар: Наим Қосимов, Артем Калинин, Фарҳод Усмонов, Дилшод Аҳмедов.

ВАР ҳаками: Илгиз Танташев.

АВАР ҳаками: Авазбек Абдуллаев

Назоратчи: Владислав Сейтлин.

ЎзПФЛ комиссари: Шерзод Ражабов.

Голлар: Роман Папарига (22), Ойбек Ўрмонжонов (51), Шаҳзод Раҳматиллаев (61), Франсиско Журани (77), Санжар Қодирқулов (90+8).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 5.Дуглас Майкон (8.Санжар Қодирқулов, 46), 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсиско Журани, 9.Миржаҳон Мираҳмадов (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 63), 10.Анваржон Ҳожимирзаев (23.Беҳрузбек Облақулов, 86), 16.Ричард Фрайдей (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 17.Салим Мустафоев, 18.Олександр Кучеренко, 22.Улуғбек Абдуллаев, 88.Марко Станоевич (11.Ҳислат Ҳалилов, 46).

Захира: 27.Эдем Неманов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 24.Мухсин Бозоров.

"Қизилқум": 1. Санжар Қувватов - 23. Самандар Шукуруллаев, 88. Душан Мийич, 5. Дилшоджон Комилов, 15. Никола Кумбурович - 8. Шаҳзод Раҳматуллаев, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев (33. Султон Раҳматов, 84), 22. Шаҳзод Туропов (7. Даврон Анваров, 50), 11. Жамбули Жигаури, 70. Ален Машович - 10. Роман Папарига (17. Акмалжон Музаффаров, 81).

Захира: 30. Фарҳод Раҳматов, 6. Муродали Усмонов, 18. Фарҳод Бекмуродов, 19. Илҳомжон Кенжаев, 32. Мустақим Бобоқулов.

Огоҳлантириш: Ричард Фрайдей (36), Файзуллобек Жуманқўзиев (38), Роман Папарига (63).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Динамо" кетма-кет 11-ўйинида ҳам мағлуб бўлмади. Супер-мупер ғалаба! Шунчаки турнинг энг зўр ўйинини кўрдик. Ҳаммага раҳмат! Суперлиганинг супер ўйинларини биз билан кузатинг.

90+8. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Яна супергол! Яна! Яна СУПЕР-ГОЛ! СУПЕҒАЛАБАААААА!! ДАҲШААААТТТТТ!!! Санжар Қодирқулов қаҳрамон!!

90+7. ЗАРБАААААА!! Ҳалилов ўткир бурчакдан зарба йўллади. Ноаниқ. Қувватов обчиқди.

90+4. УХХХХХХ!! "Динамо" ҳужумга ўтганида мезбонлар футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам бу ҳолатга реакция қилмади. 

90+2. "Қизилқум"да бурчак зарбасини амалга ошириш имконияти бор эди. Машовичнинг узатмаси анчагина ноаниқ. Етмаганига "Динамо" ўша ноаниқ пасдан кейин ҳужумга ўтиб кетиҳди.

6 дақиқа қўшиб берилди. Зўр ўйин бўляпти.

88. УХХХХХХ!! "Қизилқум" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин бўлганди. Узатмадан кейин дарвозанинг узоқ бурчагидаги футболчи дарвоза томон зарба бера олмади. 

87. Иккала мураббийлар бугун ғалаба қозониш учун захира имкониятларидан фойдаланишмоқда. Мақсад фақатгина 3 очко. Бугун ким ютқазсаям, бемалол ғалабани бой бердик деса бўлади.

83. УХХХХХХ!! "Динамо" бир неча паслар орқали чиройли ҳужум уюштирди. Фирдавс Абдураҳмоновнинг сўнгги палладаги узатмаси ёки узатма эди ёки зарба. Ноаниқ.

81. Лазаревич иккинчи марта ўйинга таъсир ўтказди. У Акмал Музаффаровни майдонга туширди, Папарига ўйиндан олинди.

"Динамо" бугун иккита минимал вазиятдан (аслида вазият ҳам деб бўлмайди) максимал фойдаланди. Гарчи бундай вазиятлар xG да кам балл берса-да, суперголлар орқали вазиятдан чиқиб кетишмоқда.

77. ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бу голга бақирмаса бўлмайди. Жуда-жуда супергол кўрдик. "Динамо"нинг 7-рақамли футболчиси тур голини урмоқда!

75. "Динамо" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатилган тўпни "Қизилқум" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

74. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Папарига ҳисобни ўзгартириши мумкин бўлганди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди, офсайд ҳам қайд этилди.

69. УХХХХ!! "Динамо"дан хавфли ҳужум. Зарбани ҳимоячи Дилшод Комилов қайтарди.

66. Мезбонлар яхши ҳужум уюштирди. Пасни Анваржон Ҳожимирзаев дарвоза томон йўлламоқчи бўлди. Тўп унинг оёғига ноқулай келди, шу сабабли зарба ўхшамади.

65. "Динамо" ҳужумга ўтди. Зарба берилди ҳам, бироқ зарбагача ҳуштак чалинди. Ўрмонжоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

61. ГОЛ! "Қизилқум" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Раҳматиллаев қулай имкониятдан унумли фойдаланди. Машовичнинг пасини ҳам эътироф қилиш лозим.

60. Папарига қарши ҳужумга ўтиб кетмоқчи эди. Бироқ "ёлғиз отнинг чанги чиқмас" деганларидек, уни 3 ҳимоячи зарарсизлантирди.

57. ЗАРБААААААА!!! Ўрмонжоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Ойбек иккинчи бўлимда тушиб, жамоасининг ўйинини кучайтирди.

54. УХХХХХХ!! "Динамо" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза ёнига тўпни узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

51. ГОЛ! Ойбек Ўрмонжонов жарима зарбасидан супергол урди!

47. "Қизилқум" футболчиси Шаҳзод Туропов жароҳат олди. Кичик тўхталиш.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Динамо"да бир йўл уч ўзгариш.

Танаффус!

45+4. Ратиньонинг ўзи жаримадан тўпни дарвозага тепганди. Тўп Ҳожимирзаевга  тегиб, майдонни тарк этди.

45+3. "Динамо"да стандарт. Ратиньони Раҳматуллаев қўполлик билан тўхтатди. Жуда қулай нуқта.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

42. Ҳожимирзаев ўзи бир неча рақибларини алдаш орқали гол уришга ҳаракат қилганди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.

39. КОМИЛОВВВ!!! "Динамо"нинг стандартидан кейин Ратиньо қулай нуқтадан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Дилшоджон Комилов "подкат" ташлаб, зарбани қайтарди. Салкам голни олдини олди ҳимоячи.

38. "Динамо"да стандарт. Жуманқўзиев огоҳлантирилди.

36. Йўқ, Найим Қосимов "Динамо" футболчисини майдондан четлатмади. Фрайдей огоҳлантирилди.

35. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Қизил карточка кўрилмоқда.

32. "Динамо" ҳужумга борини бермоқда. Станоевич аввалига жаримадан, кейин эса бурчакдан дарвоза сари тўпни узатганди. Иккаласида ҳам паслар унчалик ўхшамади..

30. "Динамо" ҳужумга ўтаётганди. Марказда "Қизилқум" футболчиси тўпни осонлик билан рақибидан олиб қўйди. Шу вазият ҳужум билан якунланди. Папарига чап қанотдан тўпни дарвоза ёнига оширди. Узатма ноаниқ, унинг жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди.

27. Майконнинг 20-22 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

24. "Динамо" комбинацион ҳужум уюштирди. Станоевич Ратиньодан тўпни қабул қилиб олиб, дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўймоқчи бўлди. Зарба ноаниқ бўлди.

22. ГОЛ! "Қизилқум" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Роман Папарига ҳисобни очди!

21. ЗАРБААААААААА!!!! Ҳожимирзаевнинг айёрона зарбасини дарвозабон қайтарди!

20. Шаҳзод Туропов узоқ масофадан зарба бериб, ўйиндан узилиб қолган Ягудинни уйғотиб юборди. Равшан ўз ўрнида.

16. "Динамо" ҳужумда эди. Аввалига Абдуллаевнинг узатмасидан кейин тўп меҳмон ҳимоячисининг қўлига теккандек кўринди. Улуғбек Абдуллаев қўлини кўтариб, пенальтига ишора қилди. Ҳужум давомида тўп Анвар Ҳожимирзаевга тушди. Унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Бош ҳакам тўп дарвоза ёнидан ўйинга киритилишини маълум қилди.

14. "Қизилқум" стандарт вазиятга эга бўлди. Узатилган тўп анчагина ноаниқ кетди.

12. "Қизилқум" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Сўнгги пас Папаригага мўлжалланганди. Бироқ пас кучлироқ берилди ва тўп Ягудинга борди.

10. ЗАРБААААААААА!!! Станоевич 25 метрлардан чап оёғида Қувватов дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Санжардан суперсейв кўрдик!

6. "Динамо" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан самарқандликлар айёрона пас орқали фойдаланишмоқчи эди. Ҳимоячилар вазиятни "ўқишди" ва тезда вазият бартараф қилинди.

4. Сокин бошланган ўйиннинг 4 дақиқаси сокин ўтди. Шу дақиқага келиб Машовичнинг зарбаси ноаниқ кетди. Жуда қулай нуқтадан легионер футболчи адашди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+9   
25 мая 23:02:38
Muslihiddin Fazliddinov
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Динамо агар бугун ютса 22 очко оларди Насаф 25 очко Динамо ҳисобида битта заҳира ўйини бор ва Насафга тенглашиб олиш имкони бор. Аммо унақа бўлмайдиганга ўхшайди. Чемпионат бошидаги бир-икки ўйинга қараб ОГМК ва Динамода яхши жамоа шаклланибди деб ўйлагандим. Аммо унақа эмас экан шекилли. Абрамов учун чемпионлик учун курашиш оғирлик қиларкан. Чемпионат жадвали ўртароғида юрса про лигага тушиб кетмаса бўлди жамоаси.
Oʻyin tugamasdan bunaqa fikr bildirmaslik kerak Abramov yutdi yotib oʻynagan jamoa yutqazdi
+7   
25 мая 23:03:15
Forever Manchester United
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Негатив ёзмадим бор гапни ёзяпман ўтган турда жадвални охирларида бораётган Бухоро билан зўрға дуранг ўйнади бугун эса Қизилқум билан дуранг бўлиши ҳам мумкин эди яхши ҳам сўнгги секундларда ғалаба қозонди ваҳоланки Қизилқум ҳам жадвалнинг қуйи қисмида боряпти. Бу аҳволда давом этса яқин орада Пахтакор, Нефтчилар ҳам ўтиб кетади Динамодан. Бу негатив эмас шунчаки танқид деб қабул қилинг.
qanaqadir alamiz bor dek tuyuldida
proligadan chiqib utgan mavsum 32 ochko bn 8 da tugatgandi
bu mavsum uje 22 ochko oldi
chempionatga intriga bagishlamoqda Dinamo
+6   
25 мая 23:06:14
Qirol Zidan
Аллоҳ насиб этса, Самарқанд-Динамо чемпионлик учун курашади.
+6   
25 мая 23:05:23
Behzod Holdorov
Dinamo, g‘alaba muborak!
+6   
25 мая 23:01:06
Абдурахмон Вахобов
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Динамо агар бугун ютса 22 очко оларди Насаф 25 очко Динамо ҳисобида битта заҳира ўйини бор ва Насафга тенглашиб олиш имкони бор. Аммо унақа бўлмайдиганга ўхшайди. Чемпионат бошидаги бир-икки ўйинга қараб ОГМК ва Динамода яхши жамоа шаклланибди деб ўйлагандим. Аммо унақа эмас экан шекилли. Абрамов учун чемпионлик учун курашиш оғирлик қиларкан. Чемпионат жадвали ўртароғида юрса про лигага тушиб кетмаса бўлди жамоаси.
ТАБРИК ТАБРИК БИРОДАР ГАП ЙУК ЗУР УЙИН СУПЕР УЙИН ГАЛАБАЛАР БАРДАВОМ БУЛСИН
+6   
25 мая 22:44:31
Mirjalol
Yutsin endi Dinamo remontada kutamiz
+4   
25 мая 23:12:39
Soccerland777
Бутун Самарқанд аҳлини ажойиб ғалаба билан табриклайман! Водий дербиларидан ўтса ўтдики, лекин қолишмади. Абрамовга тасанно, йўқдан бор қилиб юрибди. Кожони сотгандай, яна бир икки ўйинчини кашф қилса керак! Камида 3-ўринни эгаллашига тилакдошман!
+4   
25 мая 23:09:37
db_076
Дахшатли уйин, супер камбэк ва ажойиб галаба билан Динамо мухлисларини табриклайман!!! ПАХТАКОР мухлиси.
+4   
25 мая 23:08:53
Qirol Zidan
Ответ на комментарий пользователя Абдурахмон Вахобов
Насиб ИН ША АЛЛОХ айтганигиз келсин ИЛОХИМ АМИЙН!
Ҳа, кам бюджет билан шундай чиройли ўйнаяпти. Насиб бўлса, мевасини кўрсин.
+4   
25 мая 23:07:05
Y@Go_6060
Динамо галабалар давомий булсин олга олга олга
+4   
25 мая 23:04:35
ŞʊռռɑԵ
Динаможон ба пеш Олга Динамо Олга Самарканд
+3   
25 мая 22:51:38
Mirjalol
Ответ на комментарий пользователя Forever Manchester United
eheee Dinamo haqida buncha negative yozipsiz tinchlikmikan
Koʻrolmayapdi
+3   
25 мая 22:50:34
Forever Manchester United
Ответ на комментарий пользователя barselona7
Динамо агар бугун ютса 22 очко оларди Насаф 25 очко Динамо ҳисобида битта заҳира ўйини бор ва Насафга тенглашиб олиш имкони бор. Аммо унақа бўлмайдиганга ўхшайди. Чемпионат бошидаги бир-икки ўйинга қараб ОГМК ва Динамода яхши жамоа шаклланибди деб ўйлагандим. Аммо унақа эмас экан шекилли. Абрамов учун чемпионлик учун курашиш оғирлик қиларкан. Чемпионат жадвали ўртароғида юрса про лигага тушиб кетмаса бўлди жамоаси.
eheee Dinamo haqida buncha negative yozipsiz tinchlikmikan
+2   
25 мая 23:15:22
Абдурахмон Вахобов
Ответ на комментарий пользователя db_076
Дахшатли уйин, супер камбэк ва ажойиб галаба билан Динамо мухлисларини табриклайман!!! ПАХТАКОР мухлиси.
Рахмат Пахтакорга хам Омад
+2   
25 мая 23:14:18
Абдурахмон Вахобов
Ответ на комментарий пользователя Soccerland777
Бутун Самарқанд аҳлини ажойиб ғалаба билан табриклайман! Водий дербиларидан ўтса ўтдики, лекин қолишмади. Абрамовга тасанно, йўқдан бор қилиб юрибди. Кожони сотгандай, яна бир икки ўйинчини кашф қилса керак! Камида 3-ўринни эгаллашига тилакдошман!
Рахмат сизларга хам яхши тилакларни тилайман
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика