RU

Последние новости

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар Новости

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Андижон" мезбон сифатида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Андижон"

- "Андижон" турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта ўйинда зафар қучиб, 4 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 7-11. 

- "Андижон" Суперлигада фақат битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Яна иккита клуб - "Бухоро" билан "Қўқон-1912". 

- "Андижон" охирги 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.   

- Бу жамоанинг ягона ғалабаси уйдаги ўйинда қўлга киритилган бўлиб, 5-турда "Андижон" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- "Андижон" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши жами 46та ўйин ўтказиб, шундан фақат тўрттасида ғалабага эришган. 

"Пахтакор"

- "Пахтакор" ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа 8та ўйиннинг олтитасини ғалаба билан тугатди ва икки бор дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 15-7. 

- "Пахтакор" жуда ғалати натижа кўрсатяпти: мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган "шерлар" кейин дуранг қайд этишди. Ундан кейин яна қаторасига учта ғалаба рўй берди ва шундан сўнг яна дуранг. 

- "Пахтакор" бугун сафарда тўртинчи учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 3та ўйиннинг иккитасида Шота Арвеладзе шогирдлари зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнашди. 

- "Пахтакор" сафар ўйинларида 4та гол уриб ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- "Пахтакор" бунгача "Андиждон"га қарши жами 46та учрашув ўтказиб, шундан 34тасини ўз фойдасига ҳал этган. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

2015 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1

2012 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:4 

2011 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:1 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйинига назар ташласак, уч марта "Пахтакор" ғалаба қозониб кетган. Икки бор "Андижон" зафар қучган. "Пахтакор" икки марта 1:0 ва бир сафар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Андижон" эса 1:0, 2:1 ҳисобларида ўз рақибини мағлуб этган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика