RU

Последние новости

01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  4 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  19 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  1 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ Новости

"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ

Ушбу учрашувнинг 92-дақиқасида тўп майдон ташқарисига чиққан вазият бўйича захира ҳаками Алишер Раҳимқулов бош ҳакамга қўшимча ахборот берган.

Захира ҳакамнинг “Красный аут?” деган маълумоти тўп кимдан чиқаётганини аниқлаштириш ва бош ҳакамга тўғри қарор қабул қилишда ёрдам бериш мақсадида айтилган. Бу — ўйин қоидаларига кўра рухсат этилган ва ҳакамлар бригадаси ўзаро ҳамкорлигининг одатий бир қисми ҳисобланади.

Бироқ ушбу ҳолат чоғида "Шўртан" жамоасининг 88-рақамли футболчиси ҳакамлар қарорига бевосита аралашишга уринган ва “қандай красный?” дея норозилик билдирган. Ўйин қоидаларига кўра, футболчининг ҳакамлар қарорига босим ўтказиши ёки мунозарали шаклда аралашуви спорт этикаси ва интизом талаблари билан мос келмайди.

Вазиятнинг ўзи ва видеоёзувлар шуни кўрсатадики, захира ҳаками бош ҳакамга ўз вақтида тўғри маълумот берган, натижада якуний қарор қоидалар асосида қабул қилинган. Афсуски, мазкур эпизод айрим ОАВ вакиллари томонидан нотўғри талқин қилинган ҳамда ҳолатнинг асл мазмуни нотўғри ёритилган.

Эксперт ҳакамлар гуруҳи мазкур вазиятда ҳакамлар бригадасининг ҳамкорлиги тўғри бўлганини қайд этади ва барча футболчиларни ўйин давомида ҳакамлар қарорларига ҳурмат билан ёндашишга чақиради.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика