RU

Последние новости

12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  0 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  2 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  0 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  0 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   1 10:40ESPN «Барселона»нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  7 10:08Келаси ёзда энг кўп маош олувчи номи ўзгариши мумкин. Ҳозирги рекорд Роналдуга тегишли  3 09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 08:20"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  7 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  14 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  24

Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Новости

Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Кеча, 17 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсуми 3-тури ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 3-тур доирасида ўтказилган 7 ўйинда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: «Локомотив» – «Пахтакор» учрашуви, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Турнинг дастлабки баҳси 36-дақиқасида «Локомотив»нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётган вақтида «Пахтакор»нинг 22-рақамли аъзоси У. Адҳамзода билан контакт содир бўлган ва ҳужумчи жарима майдончаси ичида йиқилган. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин 11 метрлик нуқтага ишора қилган, ВАР ҳаками ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимояланаётган жамоа футболчиси рақибини чалиб юборган. Пенальти тўғри қўйилган, ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.

2-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» баҳси, эҳтимолий фол. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Жиззахдаги баҳснинг 44-дақиқасида мезбонлар ҳужуми аввалида икки жамоа вакиллари тўқнаш келган ва тўп «Сўғдиёна» футболчисининг қўлига теккан. Шундан сўнг, мезбонлар ҳужумни гол билан якунлаган. Дастлаб, 2-ёрдамчи ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари офсайд чизиғини чизиш орқали гол тоза урилганини қайд этишган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дастлабки вазиятда «Сўғдиёна» футболчисининг қўли табиий ҳолатда. Аксинча, «Олимпик» футболчиси қоида бузмоқда. Шундай бўлса ҳам, тўп мезбонларда қолгани сабабли бош ҳакам ўйинни тўхтатмаган. Гол урилган вазиятда офсайд йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

3-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» ўйини, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ушбу учрашувнинг 52-дақиқасида «Сўғдиёна»нинг 22-рақамли футболчиси «Олимпик» аъзосининг оёғини босиб олган. Шундан сўнг, бош ҳакам Фирдавс Норсафаров 11 метрли жарима зарбаси белгилаган. ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи рақибининг оёғини оёқ кийимнинг таг қисми билан босган ва бу пенальтига сабаб бўлган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

4-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик», бекор қилинган пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Учрашувнинг 84-дақиқасида «Олимпик» футболчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, йиқилган. Дастлаб бош ҳакам пенальти белгилаган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари ёрдами билан бунга ўзгартириш киритилиб, фол жарима майдончаси ичида эмас, ташқарисида бўлгани қайд этилган ҳамда жарима зарбаси белгиланган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Фол жарима майдончаси ташқарисида содир этилган. ВАР вазиятга аралашиб тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

5-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» учрашуви, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Жиззахдаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар аъзоси Зотеевнинг зарбаси жарима майдончаси ичида «Олимпик» аъзосининг қўлига теккан. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ кейинчалик эътирозларга чек қўйиш мақсадида ВАР монитори ёнига борган. Такрорларни кўриб чиққан Норсафаров қарорини ўзгартирмаган ва ўйин давом эттирилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳимоячининг қўли танага ёпишиб, табиий ҳолатда турибди. Бу вазиятда бош ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган. ВАР такрорларида ҳам бу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

6-вазият: «Сурхон» – «Андижон» баҳси, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ўйиннинг 34-дақиқасида андижонликлар жарима зарбасини ижро этгач, «Сурхон»нинг 10-рақамли футболчиси Д. Плетнев меҳмонларнинг 17-рақамли аъзоси Ф. Соҳибжоновни ўз жарима майдончаси ичида йиқитган. Вазиятни яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Аскер Нажафалиев дарҳол 11 метрли нуқтага ишора қилган. ВАР ҳакамлари ҳам пенальтини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Сурхон» футболчиси ҳужумчига нисбатан фол ишлатган, пенальти тўғри белгиланган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

7-вазият: «Нефтчи» – «Металлург» учрашуви, мезбонларнинг голи. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Фарғонадаги баҳснинг 89-дақиқасида мезбонлар аъзоси К. Карп рақиб дарвозасини ишғол қилган. Футболчи зарба бераётган пайтда унинг 3 та жамоадоши ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Бироқ ВАР ҳакамлари такрорларни кўриб чиққач, голни инобатга олишни тавсия қилган. Шундан сўнг, гол ҳисобланган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ЎзФҲМ ташаббуси билан ишга туширилган 2 дарвоза ортидаги камералар бу сафар ҳам яна бир бор ўз фойдасини кўрсатди. Дарвоза ортидаги камера туширган тасвирда офсайддаги футболчилар тўп ва дарвозабон йўлини тўсмагани аниқ кўринган. Гол қоидаларга мувофиқ урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

8-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» ўйини, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Учрашувнинг 25-дақиқасида «Навбаҳор» футболчилари жарима зарбасини ижро этгач, «Бунёдкор» дарвозабони тўпни мушти билан узоқлаштирган. Шу жараёнда тўп «Бунёдкор»нинг 11-рақамли аъзоси Т. Абдухолиқовнинг қўлига теккан. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари билан қисқа суҳбатдан кейин ўйинни давом эттириш қарорида қолган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ўйин давом эттирилиши тўғри қарор бўлган. Тўп ўз жамоадошидан узатилган вазиятда қўлга тегса, пенальти белгиланмайди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

9-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви, пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Тошкентдаги баҳснинг 69-дақиқасида «Навбаҳор»нинг ҳужуми чоғида тўп мезбонларнинг 66-рақамли аъзоси А. Тўлқинбековнинг қўлига теккан. Дастлаб, бош ҳакам ўйинни давом эттирган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари Олим Тўйчибоевни монитор ёнига чақиргач, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп ҳимоячининг нотабиий ҳолатдаги қўлига теккан. Бу вазиятда ВАР ҳакамлари бош ҳакамга ёрдам бериб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

10-вазият: ОКМК – «Динамо» баҳси, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Олмалиқдаги учрашувда юзага келган ушбу баҳсли вазият самарқандликларнинг ҳужуми жараёнида юзага келган. «Динамо»нинг 21-рақамли ҳужумчиси А. Холмирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида ҳимоячи ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берган, ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тўпга биринчи бўлиб ҳимоячи теккан. Шундан сўнг, ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида контакт содир бўлиб, «Динамо» аъзоси йиқилган. Тўпга биринчи бўлиб ўйнагани учун ОКМК аъзоси қоидани бузмаганини қайд этишимиз мумкин. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

11-вазият: ОКМК – «Динамо» учрашуви, эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ 

Ушбу баҳсда яна бир бор шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. «Динамо» жамоасининг ҳужуми чоғида жамоа вакили Х. Ҳалилов рақиб жарима майдони ичида тўп учун кураш чоғида ҳимояланаётган жамоа вакилидан оёғига енгил зарба қабул қилиб олган. Вазиятни жуда яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлар вазиятни текшириб чиққач, пенальтига асос йўқлигини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун кураш чоғида контакт қайд этган. Бироқ бу пенальти белгилаш учун етарли асос эмас. Қолаверса, вазиятни бош ҳакам жуда яқиндан кузатиб турган, у бу ҳолат учун 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши нотўғри бўлишини тушунган. Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор эди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика