RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Суперлига. 16-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 16-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Навбаҳор" клуби бу тур сафарда "Насаф"га қарши ўйнади ва муҳим ғалабага эришди. Наманган клуби ОФК кубогида юришини давом эттираётган клубни таслим эта олди. Шу боис Виктор Жалилов championat.asia сайти талқинига кўра 16-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



"Навбаҳор" бу тур Қаршида "Насаф"ни кичик ҳисобда мағлуб этди - 1:0. Ушбу баҳсда меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.  



Бу турда "Турон" клуби ярим ҳимоячиси Билолхон Тошмирзаев "Локомотив" дарвозасига майдон марказидан гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Локомотив" бу тур ўз майдонида "Турон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "темирйўлчилар" сафида Темурхўжа Абдухолиқов жуда фаол ўйнади. Биринчи таймда пенальтидан гол урган ҳужумчи, иккинчи таймда ўйиндан ҳам гол урди. Шу тариқа, Темурхўжа Абдухолиқов championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика