RU

Последние новости

20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  4 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  0 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  4 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  17 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  10 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  9

Суперлига. 12-тур лауреатлари Новости

Суперлига. 12-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 12-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


АГМК билан ўйинда "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Ўтган икки турни касаллиги туфайли ўтказиб юборган Юсупов тузалганига кўп бўлмасдан туриб майдонга тушди ва ишончли ҳаракат қила олди. Тўғри ўтказиб юборилган голда Ўткирнинг хатоси кузатилди, бироқ бу унинг ўйин давомидаги қолган ҳаракатларига раҳна сола олмади. Шундай қилиб Ўткир Юсупов championat.asia талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Навбаҳор" клубида АГМКга қарши ўйиндан олдин бир қатор асосий таркиб футболчилари касаллик туфайли майдонга туша олишмади. Шунга қарамай "лочинлар" пешқадамлар сафида бораётган жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Шу куни Азизбек Турғунбоевнинг биринчи таймда урган голи жуда чиройли чиқди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Азизбек Турғунбоев.






Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" мавсум давомида жуда ҳам кўп ғалабаларга эришади. Шунга қарамай Арвеладзе доим ҳам тур мураббийи бўлавермайди. Бироқ бу турда "шерлар" Тошкент дербисида "Локомотив"ни шунчаки "сочиб" ташлашди. Агар зарур бўлганида "Пахтакор" яна голлар уришга қодир эди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Шота Арвеладзе 12-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Локомотив" билан учрашувда маза қилиб футбол ўйнади десак хато бўлмайди. Уч марта шерикларига голли узатмани амалга оширган Жалолиддин иккинчи таймда чиройли гол уришга ҳам эришди. Осиё чемпионлар лигасидан олдин Машариповнинг мана шундай ажойиб формага кириб бораётгани одамни қувонтиради. Championat.asia талқинига кўра Жалолиддин Машарипов 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика