RU

Последние новости

13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   10 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  14 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  8 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  7 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  15 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  16 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  12 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10

Суперлига, 1-тур. “Нефтчи” – “Насаф”. Превью Новости

Суперлига, 1-тур. “Нефтчи” – “Насаф”. Превью

Теги :  НасафНефтчи
“Насаф” бу йилги янги Ўзбекистон Суперлигасининг илк учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу учрашув баҳор фаслининг илк санаси – 1 март куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон Суперлигаси – 2018. 1-тур
“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши)
01.03.2018. Фарғона ш., “Истиқлол” стадиони. 20:00да
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 42 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" 18 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик "Насаф" томонида – 49:58.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. "Насаф" устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши ўн марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг саккизтасида жамоанинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.



Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар Фарғонада 21 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 4 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 8 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 21 учрашувда дарвозаларга жами 49та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-20 “Нефтчи” томонида.

“Насаф” Фарғонадаги илк ғалабасини 2010 йили нишонлаган. Ўтган йилги чемпионат доирасидаги Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги ўзаро учрашувда "Насаф" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.  Учрашувдаги голларга Азизжон Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Шахбоз Эркиновлар муаллифлик қилишган.

“Нефтчи”нинг Фарғонадаги "Насаф" устидан эришган ғалабасига тўққиз йил бўлган. “Нефтчи” сўнгги бор  2009 йили ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар 4:0, 4:1 кўринишда. 1997 йилги Фарғонадаги ўзаро илк учрашувда йирик 3:3 ҳисобидаги дуранг ҳам қайд этилган.

Ушбу учрашув 5 март куни бўладиган "Насаф" иштирокидаги ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашуви олдидан ҳам муҳим ҳисобланади.

“Нефтчи” - “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 1 март пайшанба куни Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашв соат 20:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув эса 28 февраль чоршанба куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадонида соат 15:30да бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика