RU

Последние новости

18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  0 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  3 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  1 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2

БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар" Новости

БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"

ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - БАА учрашувидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Паулу Бенту ва футболчи Яҳё Ал Гассани фикрларини билдирди.




"Авваламбор ўйин услубимизга тўхталсак, ҳар доим қилиб юрган ишимизни қилишимиз керак. Ўз футболчиларимизга рақиб жамоа ҳақида етарлича маълумот беришга ҳаракат қилдик. Бугун расмий машғулотда эртага қайси футболчилар тушишини маълум бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятсиз серия қайд этмоқда ва бу рақибнинг кучидан дарак беради. Жамоангизда жуда яхши тажрибага эга мураббийлар жамланган. Эртага бизни чиройли ўйин кутмоқда", - деди Паулу Бенту. 




Яҳё Ал Гассани: "Эртанги ўйиннинг қадрини ва қиймантини барча тушиниб турибди. Бу босқичда осон рақиб йўқ, қийин бўлади. Бугун охирги тайёргарликни олиб борамиз. Бизнинг жамоа эртанги ўйинда 3 очко учун курашади".




- Сўнгги 3 та ўйинда ёрдамчингиз Рикардо Перес Ўзбекистоннинг ўйинини стадиондан кузатди. Шундай экан терма жамоамиз ҳақида фикрингиз қандай? Қанчалик маълумот тўпладингиз?
- Ёрдамчимиз бу ўйинларга ташриф буюрди. Рақибнинг ўрганишни бир нечта услублари бор ва биз бу услубни танладик. Жамоангиз жуда кучли. Биз бирдамликда ўйнасак ўз кўзлаган мақсадимизга етамиз. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандик.

- Ўтган ўйиндаги хатолар устида ишладингларми?
- Албатта, лекин вақт бунга имкон бермайди. Биринчи ўйиндан иккинчисигача фурсат кам бўлади. Бундай саралашларда дарҳол кейинги рақибга мослашишингиз керак. Олдимизда турган жамоага етарлича қаршрилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.



- Ўзбекистон ҳақида...
- Ўзбекистон яхши жамоа сифатида шаклланиб улгурди. Осиё кубогида Қатардан фақат пенальтиларда ютқазди. Эрон билан 2 та ўйинда дуранг ўйнади. Ўзбекистон охирги ўйинларда 3 нафар ҳимоячи, 3 нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда. Биз эртага ҳар томонлама тайёр бўлишимиз керак. Айтиш мумкинки, Ўзбекистон тўғридан-тўғри йўлланма учун курашмоқда.

- КХДР билан ўйиндан сўнг мухлислар орасида норозилик кучайди. Эртанги ўйинга қандай ваъда берасиз?
Яҳё Ал Гассани: - Жамоадагиларни ҳам охирги натижадан хафсаласи пир бўлган. Қуруқ ваъда бера олмаймиз, эртага барчасини майдонда исботлашга ҳаракат қиламиз.




- 4 та футболчининг ўйинни ўтказиб юбориши қанчалик таъсир қилади?
- Албатта жамоада бирор футболчининг йўқлиги таъсир қилмай қолмайди. Куадио дисквалификация сабаб жамоамизга ёрдам бера олмайди, Яҳё Нодир ва Абдулраҳмон Солиҳ жароҳат туфайли ва Фабио Де Лима шахсий сабабларга кўра. Шунга қарамасдан бизда бор футболчилардан фойдаланган ҳолда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз.



Узбекистан

Отабек Шукуров - 76'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 4

15/10/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

ОАЭ

Стадион: 32773 зрителей

45'
90'
60'  Азизбек Тургунбаев (Khoziakbar Alidzhanov)
70'  Абдулла Абдуллаев (Бобур Абухаликов)
76'  Отабек Шукуров
90'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)
90'  Шерзод Насруллоев
65'  Абдулла Хамад
70'  Tahnoon Al Zaabi (Isam Faiz)
70'  Каио Канедо Корреа (Bruno)
83'  Abdulla Idrees (Ali Saleh)
83'  Marcus Meloni (Маккензи Хант)
90'  Ali Saleh

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика