RU

Последние новости

20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  3 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  1 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  6 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0

Супер тўқнашув. Бразилия vs Аргентина (превью) Новости

Супер тўқнашув. Бразилия vs Аргентина (превью)

3 июль тонгида Аргентина ҳамда Бразилия Копа Америка финалига чиқиш учун беллашишади.

Турнир мезбони ва унинг бош фаворити ҳозиргача мағлубиятга учрамади ва бирорта гол ўтказиб юборгани йўқ. Бразилия гуруҳ босқичида Боливия (3:0) ва Перуни (5:0) осонликча мағлуб этди, Венесуэла билан (0:0) бироз қийналди ва хотиржамлик билан биринчи ўринни эгаллади. Чорак финалда ҳақиқий муаммо пайдо бўлди. Парагвай чақилмас ёнғоқ эканлигини исботлади. Пенальтилар сериясида омад бразилияликларга кулиб боқди.

Аргентина ярим финал йўлида бундай сифат билан мақтана олмайди. Лионель Скалони жамоаси турнирни шов-шувли мағлубият (0:2) билан бошлади. Колумбия аргентиналикларни таслим этди. Навбатдаги баҳс Парагвайга қарши бўлди ва бу учрашув ҳам омадсиз якунланди (1:1). Аргентина гуруҳда фақат Осиё чемпиони Қатарни мағлуб этишга эришди (2:0). Шунга қарамай, "альбиселесте" чорак финалда Венесуэлани ишонч билан таслим қилди (2:0) ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.


Муҳим маълумотлар

- Бразилия ўзининг сўнгги учрашувини яхши ўтказа олмади ва яна пенальтидан мағлуб бўлишга яқин эди. Тите жамоаси узоқ вақт Парагвай дарвозаси олдида вазият яратишга қийналди ва 58-дақиқадаги четлатишдан сўнг бразилияликларнинг ўйини тезлашди. Аммо қолган ярим соатда ҳам рақиб дарвозаси тамғаланмади. Пенальтилар сериясида омад кулди: Парагвайнинг биринчи зарбаси ноаниқ кетди, Роберто Фирминонинг хатосига Дерлис Гонсалес худди шундай жавоб берди.

- Бразилия терма жамоаси ёш ҳужумчиси Габриэл Жезуснинг ўйин сифатига кўпчилик шубҳа билан қарашмоқда. Футболчи миллий жамоадаги 29та учрашувда 16та гол урди, бироқ буларнинг кўпи ўртоқлик ўйинларида бўлган. Жезус расмий мақомдаги кетма-кет 9та учрашувда дарвозани ишғол қила олмаяпти. Сўнгги марта у Россиядаги ЖЧда голли пас берганди, гол эса 1,5 йил олдин Чилига қарши бўлган баҳсда урилган.

- Ушбу баҳсдан олдин Бразилиянинг баъзи футболчилари майдонга тушиши сўроқ остида. Вингер Ришарлисон тепки касаллигига чалингани туфайли чорак финал баҳсларида иштирок этмади. Уни қолганлардан ажратишди, бошқа футболчилар эса эмланди. Фернандиньонинг тиззасида муаммо бор, Филипе Луис ҳам аввалги ўйингача оёққа тура олмади.

- Аргентина терма жамоаси ўзининг сўнгги баҳсида ғалабага эришган ярим финалнинг ягона жамоаси. Скалони шогирдлари бор кучини ишга солишди. Улар ҳаммасини биринчи гол ҳал қилишини билишарди. Шундай ҳам бўлди. "Оқ-ҳаворанглилар" турнирдаги энг яхши ўйинини кўрсатишди.

- Лионель Скалони таркибида илк марта муаммо йўқдек кўринмоқда. Олдинроқ ярим ҳимоячи Леандро Паредес ва ҳужумчи Родриго де Паулда муаммо бор эди, аммо иккала футболчи ҳам Венесуэлага қарши баҳсда майдонга тушишди. Ҳозир жамоанинг барча етакчилари тайёр бўлишлари керак.

- Бразилия ва Аргентина ўртасидаги баҳс "Эл-Классико" каби тарихий учрашув ҳисобланади. Жамоалар ўзаро 115та учрашув ўтказишган ва улардаги ғалаба ва мағлубиятлар сони деярли тенг. Бироз устунлик 46та ғалабага эришган бразилияликлар томонда, Аргентинада эса 43та. 23та ўйинда ғолиб номи аниқланмаган.

- Аммо Копа Америкада ғалаба "альбиселесте" томонда. Аргентина бу турнирда Бразилияга қарши 32та учрашув ўтказган ва 15тасида ғалаба қозониб, 8та дуранг қақйд этган. Ҳамма муваффақиятлар ўтган асрда қайд этилган. Бу жамоалар Копа Америкада тўқнаш келмаганига 12 йил бўлди, сўнгги 4та баҳсда Бразилиянинг қўли баланд келган: 2таси асосий вақтда, 2таси пенальтилар сериясида.

- Тажрибали мутахассис Тите Аргентинага қарши уч марта тўқнаш келган. Унинг жамоаси ЖЧ саралашида аргентиналикларни 3:0 ҳисобида ер тишлатган. Яна бир ўртоқлик ўйинида зафар қучилган ва битта баҳсда кичик мағлубият қайд этилган. Лионель Скалони эса фақат ассистент сифатида Бразилияга қарши битта ўйин ўтказган. Баҳс мағлубият билан якунланган.

-  Учрашувни эквадорлик ёш мураббий Родди Самбрано бошқаради. Жорий Копа Америкада у Боливия ҳамда Перу ўртасидаги баҳсда ишлашга улгурди ва 5та сариқ карточка кўрсатиб, пенальти қўйди. У бир қатор ноаниқ қарорлар қабул қилди. Умуман олганда у ўтган мавсум ҳар ўйинда ўртача 4,7дан карточка кўрсатган. Самбрано Бразилия ўйинида икки марта ишлаган - ғалаба ва Чилидан учралган мағлубият. Аргентина иштирокидаги учрашувлар ҳам иккита бўлган. Венесуэла билан дуранг ва Колумбия устидан қозонилган ғалаба.



Тахминий таркиблар

Бразилия: Бекер, Сандро, Силва, Маркиньос, Алвес, Артур, Касемиро, Эвертон, Коутиньо, Жезус, Фирмино.


Аргентина: Армани, Тальяфико, Отаменди, Песселья, Фойт, Акунья, Паредес, Де Пауль, Месси, Агуэро, Мартинес.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика