"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди
28 сен 2025 14:58
Новости
"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби кеча Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши элит Чемпионлар лигаси ўйини учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Учрашув 29 сентябрь куни соат 18:45да Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 17:00да жамоа бош мураббийи Симоне Индзаги ва футболчилардан бири иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, "Ал-Ҳилол"нинг бир нечта асосий футболчилари "аждарлар"га қарши баҳсда иштирок эта олмайди. Клуб матбуот ҳизмати эълон қилишича, Салем Ал-Давсари, Абдуллоҳ Ал-Малки, Жоау Канселу ва Дарвин Нунес клуб базасида индивидуал реабилитация дастурлари бўйича даволанишни давом эттирмоқда. Улар жамоа билан бирга учиб келмаган ва "Насаф" билан учрашувни ўтказиб юбориши аниқ.
Похожие новости
11:05
Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган 8
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Комментарии