RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик" Новости

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик"

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли EЧЛнинг илк учрашуви ҳақида гапирди.

“Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва иккита гол урди, “Милан” иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва гол ура олмади. Бу футбол. “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик. 

Еттинчи дақиқагача “Интер” бизнинг жарима майдончамизга ҳам кирмади, кейин эса биринчи бурчакдан кейин гол урди. Шубҳасиз, биз ушбу вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. Биз бугунги учрашувда бошқача натижага эришмоқчи эдик, аммо бугунги натижага қарамасдан биз ишонишда давом этамиз. Чунки иккинчи ўйинда барчаси бошқача бўлиши мумкин.

 Биз тажовузкор бўлишни мақсад қилгандик, лекин бугун “Интер” кўп 50-50 вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилди ва бу уларга ўйинни назорат қилишига ёрдам берди. Шунингдек, улар дастлабки иккита вазиятдан унумли фойдаланди, бу эса бизга янада қийинчиликларни келтирди. 

Иккинчи бўлимда имкониятларимиз бўлди, табиийки, иккинчи ўйинда ҳам тажовузкор бўлишимиз керак. Йигитлар бу биз кутган ўйин ва натижа эмаслигини яхши билишади, ҳафсаласи пир бўлди, лекин бизда вазиятни ўзгартириш имконияти борлигини билишади. 

Леау? Кўрамиз. У бугун майдонга тушадиган ҳолатда эмас эди, олти кун қолди ва у тайёр бўлади деб умид қиламиз”, — дея гапини якунлади Пиоли.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика