RU

Последние новости

15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  2 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  4 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  5

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди? Новости

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидаги биринчи рақиб КХДР ҳақида ҳам савол берилди.


- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичида КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказади. КХДР "сирли жамоа" десак ҳам бўлади, улар ҳақида маълумот топиш осон вазифа эмас. Биринчи рақибимиз қандай ўрганилди?

- Бир нечта ўйинларини томоша қилдим, аммо сиз айтиб ўтганингиздек, КХДР "сирли жамоа". Рақибимизда йиғин ўтказиш учун етарлича вақт бор эди ва улар биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларга эга, лекин биз рақибдан яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим. Яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак ва бу жуда муҳим роль ўйнайди.

Аслида нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳозирги дамда айрим футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган бир пайтда, қолганлар кам ўйнамоқда ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу муаммо мени ўйлантиряпти. Катта ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Сўнгги уч йилда сифатли селекция ишларини олиб бордик.

Мақсадимиз — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу ҳақда уч йилдан бери гапириб келамиз. Уч йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичида иштирок этмаганди. Терма жамоа таркибидаги кўпгина футболчилар ушбу саралашдаги иштирок улар учун сўнгги имконият эканлигини яхши билишади. Футболчилар билан ҳам Шимолий Корея жамоасини таҳлил қилиб чиқамиз, бироқ биз қайси жамоага қарши ўйнашимиз ҳақида кўп ҳам қайғуришимиз керак эмас. Биз ўзимиз нима қилишимиз кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирсак тўғри бўлади. Футболчилар ҳам сўнгги уч йил давомида нималарга қодир эканликларини билиб олишди. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига. 



Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика