RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Спортни эгаллаган энергетик. "Ред Булл" компанияси раҳбари ва асосчиси Матешиц вафот этди Новости

Спортни эгаллаган энергетик. "Ред Булл" компанияси раҳбари ва асосчиси Матешиц вафот этди

Дитрих деярли барча лойиҳаларида муваффақият қозонган. Аммо у ўлим билан курашда мағлуб бўлди.

"Ред Булл" компаниясининг эгаси ва асосий ғоявий илҳомлантирувчиси Дитрих Матешиц 79 ёшида вафот этди. У энергетик ичимлик билан дунёни забт этди, кейинчалик халқаро пойгаларда асосий одамлардан бирига айланган, футбол империясини яратган шахс ҳисобланади.

“Ред Булл”: бошланиши, ҳозирги ва келажак

Машҳур энергетик ичимликни умуман Матешиц эмас, балки унинг таиландлик ҳамкори Чалео Ювидья ихтиро қилганини кўпчилик яхши билади. Дитрих осиёлик ичимликни қадрлади ва Ювидья билан биргаликда “Ред Булл” компаниясини яратди.

Лекин қандай қилиб янги нарсани реклама қилиш мумкин? Матешиц экстремал спортнинг барча турларига, жумладан авто ва мотоцикл пойгаларига сармоя киритди. 1995 йилдан буён у Формула 1да “Ред Булл” жамоасини қўллаб-қувватлаб келади. 

Зауберга нисбатан нафратда бўлган Матешиц бир неча йил ўтгач, сотиб олинган “Ягуар” асосида ўзининг Формула 1 жамоасини яратишга рухсат берди. Орадан бир йил ўтиб “Ред Булл” ҳам таркибга қўшилди.  Шу тариқ, деярли бир вақтнинг ўзида бир вақтнинг ўзида иккита жаҳон чемпионати жамоасини эгаллаб олди.

Формула-1да ютуқ ва келажак учун кучли режалар

Бу вақтга келиб, буқалар аллақачон ёш пойгачиларнини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз дастурларини ташкил қилишган, улардан энг ёрқини Себастьян Феттель эди. 2008 йилда у Австрия концернига Формула 1 ва ҳатто «Торо Россо» таркибида биринчи ғалабани келтирди, аммо 2009 йилги мавсумдан бери немис пилоти “Ред Булл” таркибида тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган.

“Ред Булл” сўнгги ўн йилликда Формула 1нинг асосий кучларидан бири бўлиб келган ва 2021 йилда двигателлар билан боғлиқ узоқ муаммолардан сўнг яна чемпионлик унвонини қўлга киритди. Макс Верстаппен ҳеч қандай муаммоларсиз Льюис Хэмилтондан олдинда эди. . Энди нидерландиялик пойгачи икки карра жаҳон чемпионига айланди. “Ред Булл” 2013 йилдан бери илк конструкторлар чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин.

Шу билан бир қаторда, австрияликлар Формула 1да олдинга янги қадам ташлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда: 2026 йилдан бошлаб улар ўз двигателларидан фойдаланадилар, яъни улар “Мерседес” билан бирга “Феррари” даражасига чиқишади.

Айни пайтда, Матешицнинг иккинчи Формула 1 жамоаси Австриянинг янги бизнеси - Альфа Таури кийим бренди учун «билборд»га айланди. Бундан ташқари, фақат Матешицнинг саъй-ҳаракатлари Австрияга Формула 1 Гран-присини қайтаришга имкон берди. Дитрих “Ред Булл Ринг” номини олган схемани сотиб олди ва янгилади. 

Нафақат пойга ва экстрим

“Ред Булл”нинг спортдаги барча лойиҳаларини санаб ўтишнинг иложи йўқ, аммо Формула 1 дан ташқари, Австрия концерни ҳам ҳақиқий империя қурган футболни ажратиб кўрсата олмаймиз. “Ред Булл Зальцбург”дан бошлаб австрияликлар тезда халқаро майдонга чиқишди. Кейинчалик “Нью-Йорк Ред Буллс”, “РБ Лейпциг”...

Ютуқлар? Австрияда “Зальсбург” энг кучли жамоа бўлса, Германияда “Лейпциг”  ўтган мавсумда мамлакат кубогини қўлга киритди ва биринчи мавсумда Бундеслигада бу ютуғини 2021 йилда такрорлаб, вице-чемпион бўлди. 

Дитрихнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар

Сўнгги пайтларда Матешицнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. У сўнгги бир ярим йил давомида «Ред Булл»нинг «Формула-1»даги ўйинларини ҳам, масалан, «РБ Лейпсиг»нинг «Бавария» билан ўтказган энг муҳим ўйинларини ҳам эътиборсиз қолдириб, омма олдига чиқмади.

Дитрих ҳеч қачон номаълум жиддий касалликни енгишга муваффақ бўлмади. Хўш, Матешиц меросхўрларининг вазифаси ўз бизнесини сақлаб қолиш ва Дитрихнинг энг яхши хотирасига айланадиган барча лойиҳаларни муваффақиятли ишлаб чиқишдир..

Самандарбек таржимаси 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика