RU

Последние новости

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  86 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади Новости

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади

"Спортинг" клуби Жоау Мариунинг "Бенфика" клубига ўтиши борасида "Интер" клубига катта айблов билан чиқди.

Гап шундаки, 2016 йилги шартномада, агарда, "Интер" клуби ушбу футболчини бошқа португал клубига сотиб юборадиган бўлса, 30 миллион евро миқдоридаги пулни "Спортинг" клубига тўлаши лозим эди. Аммо, яқиндагина "Интер" клуби Жоау Мариу билан шартномасини бекор қилди. Футболчи эса "Бенфика" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Спортинг" клуби "Интер" футболчини 2016 йил имзоланган шартномадаги 30 миллион евролик бандни айланиб ўтиш учун сотмагани ва ўзаро келишиб олиб, шартномани бекор қилганликда айбламоқда.

"2016 йил Жоау Мариуни "Интер"га сотаётганимизда, шартномага агарда ушбу футболчи бошқа португал клубига ўтадиган бўлса, "Интер" 30 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши ҳақидаги банд киритилганди. Улар 5 йил олдинги шартномадаги ушбу бандни айланиб ўтишга уринишди ва ўзаро шартномани бекор қилишди", -дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2016 йилда "Спортинг" сафидан "Интер"га трансфер қилинганди. Ўтган йили эса у "Спортинг"га қайтиб мавсумни ижарада ўтказганди.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика