Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари
21 мар 15:59
Новости
Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари
Championat.asia сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони – Даврон Мерганов ("Сурхон")
Ушбу турда "Сурхон" дарвозасини қўриқлаб, "Насаф"га қарши ўйинда ғалабанинг асосий сабабчиларидан бири бўлган, Даврон Мерганов турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Посбон ушбу турда 4та сейв амалга оширди.

Championat.asia сайти талқинида 4-турнинг энг яхши мураббийи – Андрей Шипилов ("Қўқон-1912")
Ушбу турга келиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритган қўқонликларда мураббий имзоси кўриниб турибди. Андрей Шипилов жамоаси ушбу турни зўр ўтказди ва айнан мураббий қилган ўзгаришлар сабабли иккинчи гол урилиб, ғалаба қўлга киритилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси – Фламарион ("Пахтакор")
"Пахтакор" футболчиси "Сўғдиёна"га қарши ўйинда жамоанинг муҳим фигурасига айланди ва ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди. Шунингдек, у ассист амалга оширди ва пенальти ишлаб берди. Бу эса ғалабанинг асоси бўлди.

Championat.asia сайти талқинида 4-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Муҳаммаданас Ҳасанов ("Қўқон-1912")
Ушбу турда суперголлар жуда кўп бўлди ва биз танловда қийналдик. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, Муҳаммаданас Ҳасановнинг сўнгги дақиқадаги "Навбаҳор" дарвозасига урган шедевр голи энг кўп овоз тўплади. Шунингдек, "сўнгги дақиқа" ва "ғалаба голи" сўзларининг ўзи ушбу голнинг вазнини ошириб юборди.

Championat.asia талқинига кўра, Суперлиганинг 4-тур рамзий термаси шундай кўриниш олди:

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии