Солари ишсиз қолишини кутмаган экан
28 мар 2019 16:27
Новости
Солари ишсиз қолишини кутмаган экан
"Реал" собиқ бош мураббийи Сантьяго Солари истеъфосидан ҳайрон бўлган экан.
Маълумотларга кўра, аргентиналик мутахассис мавсум якунланишидан олдин ишсиз қолишини кутмаган эди. Айни дамда Солари Ибицадаги уйида дам олмоқда. Олдинроқ, "Реал" аргентиналикни клуб тизимида сақлаб қолмоқчи эканлиги эълон қилинганди.
42 ёшли Солари 2018 йилнинг 30 октябрида "Реал" бош мураббийи сифатида эълон қилинди. "Қироллик клуби" Солари қўл остида Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогидан чиқиб кетди, ЛаЛигада эса турнир жадвали етакчиси "Барселона"дан 12 очкога қолиб кетди.
Комментарии