RU

Последние новости

09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  2 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  15 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  4 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  27

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди Новости

"Сўғдиёна" бош мураббийсиз қолди

Ёрқин Назаров "Сўғдиёна"дан кетди.

Бу ҳақда жиззахликлар матбуот хизмати эълон қилди.

"Жамоамиз "Сўғдиёна" бош мураббийи Ёрқин Назаров билан ўртадаги келишув бекор қилинди. 

Хабарингиз бор, Ёрқин Назаров жамоамизни ўтган мавсум сўнги икки турида қабул қилиб олган эди. Мураббий 2022-йилги мавсум 25-тур Сўғдиёна марказий стадионида "Локомотив" жамоасига қарши ўтган дастлабки учрашувда 2-2 ҳисоб қайд этган бўлса, чемпионатнинг сўнги 26-турида Навоийда "Қизилқум" жамоасига 2-1 ҳисобда мағлуб бўлиб мавсумни турнир жадвалининг 7-поғонасида якунланган эди.

Шунингдек Ёрқин Назаров бошчилигидаги "Сўғдиёна" жорий мавсумнинг 3-турини Зомин стадионида ўтказди. Дастлабки турда "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имконият бой берилди. 2-турда "Олимпик" жамоасига қарши ўтган учрашув 2-2 ҳисобда якунланди. 3-турда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси қабул қилиниб 0-2 ҳисобда имконият бой берилди. Сўнги 4-турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган жамоамиз йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Назаров бошчилигида жамоамиз жорий мавсумда 4та учрашувда 3та мағлубият ҳамда бир маротаба дуранг натижа қайд этиб турнир жадвалининг сўнг поғонасида кетмоқда. Биламизки жамоанинг натижаларида мураббийнинг  роли катта. Афсуски бош мураббий Ёрқин Назаров берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмади. Шу сабабдан Жамоамиз рахбарияти мураббий Ёрқин Назаров ҳамда мураббийлар штаби билан ўртадаги шартнома бекор қилинди.

Биз мутахасисга кейинги фаолиятида омад тилаймиз.

Клубимиз ижтимоий тармоқларида тез кунларда янги бош мураббий номи эълон қилинади" - дейилади "Сўғдиёна" расмий баёнотида.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика