RU

Последние новости

00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  17 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик" Новости

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Энг аввало футболчиларимни табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Ҳар томонлама чарчадим. Ҳаяжонли баҳс бўлди. 

Бугунги учрашувни назорат қилиб бордик. Тўп назорати биз томонда бўлди. Якунда киритилган гол орқали ғалаба қозондик. 

Ихтиёримизда 12-13 нафар футболчи бор эди. Улар терма жамоа сафида эди. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик. Бу бизга панд бериши мумкин эди. Қишки йиғинларда олиб борган тактик машғулотларимиз иш берди. Биз ғалабани истагандик ва якунда буни уддалай олдик. Бундан хурсандман. 

Ўйин охирида юз берган ҳолатлар дилимни ҳира қилди. Бундай жанжаллар, муштлашувлар профессионал футболчиларга хос бўлмаган жиҳат ҳисобланади. Ғалаба қозондингми, мағлуб бўлдингми - буни қабул қила олишинг керак. 

Биламан, биз ҳам ҳали Наманганга борамиз ва у ерда бошни тик тутган ҳолда боришимиз керак. Умид қиламанки, бундай вазиятларга федерация ҳам муносабатини билдиради. Ўйин ажойиб бўлди, атмосфера ҳам юқори эди. Фақатгина, ўйин тугагач бундай ҳолатлар қоидаларга тўғри келмайди.

- Захирадан футболчиларни фақатгина 70-дақиқадан кейин туширдингиз. Ваҳоланки, захирада бошқа кучли футболчиларингиз ҳам бор эди. Сиз бу салбий натижага олиб келиши мумкинлигидан қўрқмадингизми?

- Бу бизнинг стратегиямиз. Биз ғалаба қозондик. Демак, бу тўғри қарор эди. Масалан ўйин якунида барча 5 та ўзгаришни амалга оширишим ҳам мумкин эди. 

- "Пахтакор" "Насаф" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаб улгурди. Қайси ўйин сиз учун қийинроқ бўлди? 

- Умуман жамоаларни таққослашни тўғри деб ҳисобламайман. "Насаф"га қарши фақатгина битта ўйиндан иборат баҳсда ўйнадик. Жамоа балки чемпионат ўйинида бошқачароқ ўйнаган бўларди. Шунинг учун бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика