Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"
15 окт 18:51
Новости
Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"
Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер сиёсати ҳақида гапирди.
"Расмус Хейлунд бор эди — 22 ёшли йигит, у жамоага 20 ёшида келган. "Манчестер Юнайтед"да ҳаммаси унга боғлиқ бўлиб қолди. У катта босимни ҳис қилди ва бу босимга дош бера олмади. Бу позицияда уч ёки тўртта марказий ҳужумчи бўлиши керак.
Энди қаранг, ёзда улар нима қилишди? Ундан воз кечишди ва худди ўхшаш бошқа бир ҳужумчини сотиб олишди — Беньямин Шешко! У ҳам 22 ёшда. У ёмон бошламади ва назаримда, эндиликда янада яхши ўйнай бошлаяпти. Лекин бу ерда соғлом мантиқ қаерда?" — деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз The Good, The Bad and The Football подкастида.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии