Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин
22 ноя 2025 17:35
Новости
Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин
Поль Погба дисквалификация туфайли 2 йилни ўтказиб юборди, аммо бу муддат тугади ва биз уни майдонда кўришга яқинмиз.
"Монако" бугун "Ренн"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган ўйин учун рўйхатни эълон қилди. Ўйинга келган футболчилар қаторида Погба номи ҳам бор.
Бу унинг 2 йилдан бери биринчи марта майдонга тушиши бўлиши мумкин. Франциялик ярим ҳимоячининг сўнгги ўйини 2023 йил 2 сентябрда бўлиб ўтган.
Погба допинг тестидан ўта олмаганидан сўнг дисквалификация қилинганди, бу дастлаб 4 йиллик дисквалификацияга олиб келди. Бироқ шу йилнинг октябрь ойида суд дисквалификацияни 18 ойгача қисқартирди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии