RU

Последние новости

08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  5 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  0 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  0 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  44 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0

Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди" Новости

Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"

Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси "Насаф фарм" жамоаси кейинги йилда Про лига мусобақасида иштирок этмаслигини эълон қилди.

Бу ҳолат юртимиздаги ОАВда  ёритилди. Мухлислар эса бу хабарни турлича қабул қилишди. Клуб президенти Шуҳрат Асланов ушбу ҳолат бўйича фикрларини билдириб ўтди.

- "Насаф фарм" жамоаси бу йил 1-лига мусобақаларида чемпионликни қўлга киритди. Чемпионлик футболчилар ва мураббийлар қатори бизни ҳам хурсанд қилди, албатта. Мусобақа ғолиблиги эса кейинги мавсумда Про лигада иштирок этиш имкониятини беради. Про лига мусобақасида эса асосан Суперлигага чиқишни мақсад қилган жамоалар иштирок этиши барчага маълум.

Фарм жамоамизнинг Про лига беллашувларида иштирок этмаслиги ҳақидаги хабар футболчилар ва уларнинг ота-оналарининг дилини бироз хира қилгани аниқ. Лекин масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор. "Насаф" футбол клубида яхши тизим йўлга қўйилган. Клуб қошида футбол мактаби фаолият юритади. Мактабнинг U-19 ва U-21 ёшдаги тарбияланувчилари ҳам ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этади. Ўз-ўзидан U-19 ва U-21 жамоаларида ёш чегараси сабаб ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган умидли футболчилар учун биз айнан "Насаф фарм" жамоасини ташкил қилган эдик. Биз ўзимизнинг мактабдан чиққан йигитларга мана учинчи йилдирки, имкон бериб келмоқдамиз. Бу жамоамизнинг асосий вазифаси бош жамоага яхши футболчиларни етказиб бериш эди. Бош жамоанинг қишки йиғинларида ҳам фарм жамоасидан футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсад қилинган.

Фарм жамоасининг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди ва 2025 йилда ҳам 1-Лига мусобақасида қатнашиши таъминланади. "Насаф"нинг ривожланиш стратегиясига кўра, бу маблағлар футбол мактабининг барча жамоалари, U-19, U-21 ва "Насаф фарм" жамоаларининг кейинги йилдаги мусобақаларда сифатли иштироки учун сарфланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика