Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади
29 июл 22:52
Новости


Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади
Қаршининг "Насаф" клуби ўз сафига Юсуф Отубанжони қўшиб олди.
Бу ҳақда "Насаф" матбуот хизмати хабар берди.
"Юсуф Отубанжо - энди "Насаф" футболчиси!
"Насаф" нигериялик ҳужумчи Юсуф Отубанжо билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.
Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида Арманистон, Словакия, Австрия, Испания, Нигерия жамоаларида тўп сурган.
Жамоамизнинг янги аъзосига омад тилаймиз. Юсуф Олаитан Отубанжо жамоамиз сафида кўплаб ғалабаларга ҳисса қўшишига ва совринли ўйинларда муҳим роль ўйнашига ишонамиз.
"Насаф"га хуш келибсан, Юсуф Олаитан!, — дейилади клуб хабарида.
Похожие новости

Комментарии