RU

Последние новости

00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7

Шота Арвеладзе: "Навбаҳор" мухлисларига ҳамдардлик билдираман" Новости

Шота Арвеладзе: "Навбаҳор" мухлисларига ҳамдардлик билдираман"

"Пахтакор" - "Локомотив" (3:1) учрашувидан кейин Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Драган Черан ҳамроҳлик қилди.

"Аввало бугунги ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин ўтган ҳафтада "Навбаҳор" мухлислари билан содир бўлган қайғули воқеани эслаб ўтмоқчиман. Вафот этганларнинг барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Қуръа бизга илк турдаёқ мамлакат чемпионига қарши баҳсни тақдим этди. Учрашув тенг бошланди. Бизда кўпроқ вазиятлар бўлди, ғалабага ҳақли эдик. Футболчиларни табрикламоқчиман. Бу фақат бошланиши, ҳали ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Футболда энг муҳими - кейинги сафар. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Шота Арвеладзе.



"Барчага хайрли кеч. Бугун мен учун қийин ўйин бўлди. Охирги 12 кун ичида жуда оғир бўлган 4та ўйин ўтказдик. Ҳар бири фарқли равишда жуда ҳам қийин кечди. Шу боис балки бугунги ўйинни бироз оғирроқ, секинроқ бошладик. Танаффусда бироз совуб олганимиздан кейин иккинчи таймга яхши жамоа бўлиб чиқдик. 10 дақиқа ичида учта гол урдик ва ғалаба қозондик. Мухлисларга катта миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаётган барчага раҳмат айтаман", - дейди Драган Черан.

- Сидиқовни қанотда ўйнатмоқчимисиз?
- У жуда ҳам оригинал футболчи. Исталган жойда ўйнай олади. Унинг учун энг яхши нуқта ҳужумчи ортида эканлигини биламан. Аммо бугун, кеча ёки эртага исталган жойда ўйнай олади.



- Бугун ҳужумда Сергеев ўйнади...
- Жамоа тартибли ўйнаса, биз талаб қилаётган барча нарсани бажаришса мураббий хурсанд бўлади. Марат ва Драган, Игорь ва Драган бир-бирини яхши тушунишади.

Драган Черан:
- Ҳужумда ким ўйнашининг фарқи йўқ. Исталган футболчи билан ўйнайвераман.

- Ўзбекистонда "Насаф" сафида кўп чиройли голлар ургансиз. Бугунги голингиз Ўзбекистондаги фаолиятингизда энг чиройлисими?
Драган Черан:
- Эҳтимол, ҳа.


Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика