RU

Последние новости

14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  0 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  6 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  25 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  15 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8

Шомуродов ва "Ростов" Дзюбасиз "Зенит"ни таслим эта оладими? Превью Новости

Шомуродов ва "Ростов" Дзюбасиз "Зенит"ни таслим эта оладими? Превью

Россия премьер-лигасининг 2-турида "Ростов" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилади.

"Ростов" мавсумни ўз майдонида "Тамбов"ни мағлуб этиш билан бошлади. Павел Мамаевнинг ягона голи "Ростов"га уч очко келтирди.

"Зенит" ўтган мавсум Россиядаги барча совринларни қўлга киритди. Янги мавсумнинг илк турида лига дебютанти "Ротор" мағлуб этилди - 2:0. Артём Дзюба ва Себастьян Дриусси гол уришди.

Бу клублар ҳозирга қадар 56 бор тўқнаш келишган. Устунлик "Зенит" томонида: 28та ғалаба, 15та мағлубият ва 13та дуранг. Ўзаро охирги 10та ўйинда "Ростов" атиги иккита ғалабани қўлга киритган. Ўз майдонидаги охирги 6та ўйиннинг фақат биттасида "Ростов" бу жамоага ютқазган. Бир ой олдин бу клублар Ростовда ўзаро ўйин ўтказишган ва унда "Зенит" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Питерда эса Сергей Семак шогирдлари 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов бугун асосий таркибда майдонга тушиши аниқ. Терма жамоамиз ҳужумчисидан бугун голлар кутамиз. Питер клуби сафида эса жамоа сардори Артём Дзюба майдонга туша олмайди. Унинг мушакларида оғриқ пайдо бўлгани айтилмоқда.




"Ростов" - "Зенит"
15 август. Ростов-на-Дону. "Ростов Арена" стадиони. 22:00 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам
- Павел Кукуян (Сочи).
Трансляция - "Матч-Премьер".
ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:
"Ростов": 4-2-
3-1: Песьяков, Козлов, Осипенко, Хаджикадунич, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Еременко, Мамаев, Шомуродов.

"Зенит": 4-4-2: Кержаков, Караваев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас Сантос, Малком, Барриос, Оздоев, Мостовой, Дриусси, Азмун.

Ўйнамайди:
Дмитрий Чистяков (жароҳат) - Андрей Лунев (жароҳат), Артём Дзюба (жароҳат).

Муаллиф тахмини: Бугунги ўйинда сафарда ўйнаса ҳам фаворит "Зенит". "Ростов" дастлабки турдагидек ўйнаса йирик ҳисобда ютқазиши аниқ. Бугун тахминимча "Зенит" кичик ҳисобда ғалаба қозонади: 2:1.


Ростов

Премьер-лига . Тур 2

15/08/2020, 22:00

2
:
0
Завершен

Зенит

Сердар Азмун - 24', Деян Ловрен - 87'

Стадион: Rostov Arena

45'
90'
3'  Матиас Норманн
23'  Евгений Чернов
74'  Павел Мамаев (Кенто Хасимото)
74'  Ивелин Попов (Роман Еременко)
84'  Алексей Козлов (Хорен Байрамян)
84'  Элдор Шомуродов (Давид Тошевски)
1'  Малком
24'  Сердар Азмун
24'  Сердар Азмун
55'  Ярослав Ракицкий
70'  Сердар Азмун
73'  Себастьян Дриусси (Данил Круговой)
73'  Эмилиано Ригони (Александр Ерохин)
78'  Ярослав Ракицкий
80'  Малком (Данила Прохин)
84'  Сердар Азмун (Андрей Мостовой)
87'  Деян Ловрен
87'  Дуглас Сантос
90'  Вильмар Барриос



Нарзулла тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика