RU

Последние новости

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  2 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  27 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  11 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  95 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  11 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Шомуродов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун қайси легионерларимиз майдонга тушиши мумкин Новости

Шомуродов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун қайси легионерларимиз майдонга тушиши мумкин

Бугун хорижда тўп тепаётган бир нечта легионерларимизнинг жамоалари навбатдаги учрашувларини ўтказишади.

Биз эса одатдагидек батафсил рўйхатни тақдим қиламиз.

Россия чемпионати, 23-тур

ЦСКА бугун "Факел» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув баҳсда ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев майдонга тушиш эҳтимоли юқори. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Эрон чемпионати, 22-тур

Бугун Эрон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик футболчилар тур учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Остон Ўрунов жамоаси «Персеполис» бугун «Гол Гоҳар»га қарши майдонга тушса, Достон Турсунов жамоаси «Истиқлол Хузистон» «Пайкан» меҳмони бўлади. Ҳар икки баҳс ҳам бизнинг вақт билан соат 20:30 да старт олади.

Италия А Серияси, 31-тур

Терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов жамоаси бугун Италия А Сериясининг 31-турида майдонга тушади. Рақиб — «Аталанта». Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Қозоғистон чемпионати, 4-тур

Бугун «Ордабаси» ҳам ўз тур учрашувида майдонга тушади. Чимкентликларнинг ушбу турдаги рақиби — «Турон» бўлади. Ушбу баҳсда терма жамоамиз аъзолигига номзод футболчилар Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев «Ордабаси»га ёрдам беришга ҳаракат қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.

БАА чемпионати, 18-тур

Азиз Ғаниев жамоаси «Шабаб Ал Аҳли« бугун чемпионатнинг навбатдаги турини уйда ўтказади. Рақиб «Ал Жазира» бўлади. Учрашув соат 23:00 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика