Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди
14 мар 19:50
Новости
Шомуродов А Серияда дубль қайд этган жамоа ўз футболчисини судга берди
Италиянинг "Салернитана" клуби ўз ҳужумчиси Булайе Диани клуб обрўсини туширишда айблаб, судга берди.
Жамоа бош мураббийи Фабио Ливерани сенегаллик ҳужумчидан 2 март куни "Удинези"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушишини сўради, футболчи рад жавобини берди. Бу эса клуб раҳбариятини ғазаблантирди.
Маълумотларга кўра, клуб аввалига жорий мавсум охиригача футболчининг маошини 50 фоизга қисқартиришни талаб қилиб, бу борада судга мурожаат қилган.
Шунингдек, клуб раҳбарлари футболчининг сотиб олинишини омадсизлик деб ҳисоблашган. Улар ўйинчини сотиб олиш учун мавсум бошида 15 миллион евро сарфлади ва энди товон пулини талаб қилишмоқда. Клуб қонуний равишда футболчидан ҳозиргача қилган барча харажатларини қоплаш учун 20 миллион евро ундиришга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг ортда қолган турида "Салернитана" "Кальяри"га 2:4 ҳисобида ютқазди. Мазкур беллашувда рақиб жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов дубль қайд этди.
Комментарии