RU

Последние новости

09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  0 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  11 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  11 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3

Шквирин "Андижон"да Новости

Шквирин "Андижон"да

Дарвозабонлар мураббийи Никита Шквирин "Андижон" клубида иш бошлади.

"Жорий мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёрланишни режалаштирган "Андижон" жамоамизнинг нафақат асосий таркибида, балки Максим Шацких бошчилигидаги мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз бермоқда.

Жумладан, "Андижон"да дарвозабонлар мураббийи сифатида Никита Шквирин иш бошлади. Бунгача жамоамизда дарвозабонлар мураббийи вазифасида фаолият олиб борган Қобилжон Олимжонов "Андижон" U21 да ишини давом эттиради.

Маълумот учун, Никита Игоревич Шквирин 1991 йилнинг 23 июнь куни Тошкентда таваллуд топган. У ўзбек футболи афсоналаридан бири Игор Шквириннинг фарзанди бўлиб, футболчилик фаолияти мобайнида ОКМК ва "Қизилқум" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Никита Игоревич дарвозабонлар мураббийи вазифасида 2019-2022 йиллари Россиянинг "Химки" клуби академиясида фаолият олиб борган. 2022-2024 йилги мавсум мобайнида «Пахтакор»да ишлаган. Бунгача эса Никита Шквирин "Рубин" клуби академиясида дарвозабонлар мураббийи ролида ишлаб келган.

Никита Игоревич, "Андижон"нинг аҳил оиласига хуш келибсиз!", — дейилади андижонликлар хабарида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика