RU

Последние новости

22:12Паулу Бенту: "Қоида бўйича бу пенальти эмас эди. Ҳакам ўша вазиятда хатога йўл қўйди"  1 21:56Бобир Абдихолиқов: "Халқимизни ғалаба билан табриклайман. Муҳим уч очкони қўлга киритдик"  14 21:38ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси КХДРни мағлубиятга учратди  10 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  18 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон ва Қатар кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  47 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  26 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  567 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  3 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  6 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди Новости

Шерзод Райимжонов "Нефтчи" бош мураббийи кимлигига ойдинлик киритди

“Нефтчи” селекционер мураббийи Шерзод Райимжонов Ўзбекистон кубогига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдирди.


- Янги форматдаги ПРО-лига ва Кубок баҳсларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этдингиз. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Кубокнинг янги формати ҳақида нима дейишим мумкин? Бу Суперлиганинг ўртамиёна клублари ва ПРО-лига жамоалари учун айни муддао бўлди. Сабаби футболда омад жуда катта ўрин тутади. Мана қуръани кўрдингиз ПРО-лига клублари бир-бирлари билан тушишди. Агар омадингиз келса хатто финалга қадар гранд клуб билан тўқнаш келмасингиз мумкин. Шундай экан янги форматдаги кубок шахсан менга ёқди.



- Жамоада расман бош мураббий ким?
- "Нефтчи" бош мураббийи - Сергей Ковшов. Уни ПФЛдан бош мураббий деб рўйхатдан ўтказганмиз. Унда А лицензияси бор. Аммо ушбу лицензия 4 йилга берилади. Ушбу муддатдан сўнг барча мураббийлар уни узайтириши лозим. Бу муддат якунига етди. Бори шу. Айни пайтда Баҳром Ҳайдаров "Нефтчи" бош мураббийи вазифасини бажармоқда. Яқин орада Сергей Ковшов А лицензиясини узайтиради ва барчаси жойига тушади. Ковшов машғулотларда ишламоқда, жамоани тайёрламоқда. Фақат ўйинлар вақтида у қайдномадан ўрин олмаяпти.

- Ҳужумчи Мурод Бобожонов қачон майдонга тушади?
- Мурод Бобожонов масаласига келсак уни 20 февраль куни "Локомотив" клубидан қайтариб олдик. Аммо сафимизга жароҳати билан келди. Мана бир ойдан ортиқ муддат биз билан бўлиб турибди, аммо ҳозирга қадар умумий гуруҳда машғулотда иштирок этмади. Шу боис ҳам ПФЛ томонидан ўтказилган нормативларда қатнашмади. Жароҳатини даволаб бўлгач бу нормативлардан ўтишига ишонаман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика